Марказий Осиёдаги блэкаут: текширув давом этмоқда - Қозоғистон энергетика вазири

© PixabayЛампочки
Лампочки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2022
Oбуна бўлиш
Марказий Осиёдаги “блэкаут”: сабабларини аниқлаш бўйича текширув давом этмоқда - Қозоғистон энергетика вазири.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Марказий Осиёдаги “блэкаут”: сабабларини аниқлаш бўйича текширув давом этмоқда, бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири Болат Акчулаков.
“Бировни айблаш ҳали эрта, чунки комиссия ҳозир ўз ишини олиб бормоқда”, — деди у.
У Марказий Осиёдаги оммавий электр энергиясининг узилишини “ғайриоддий воқеа” деб атади: энергетика саноати бундай воқеа бўлганини эслай олмайди.
25 январ куни Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари, Ўзбекистон ва Қирғизистонда электр таъминотида катта узилиш юз берди. Қозоғистоннинг KEGOC электр тармоқларини бошқарувчи компанияси 28 январ куни аварияга Ўзбекистондаги Сирдарё иссиқлик электр станциясида қисқа туташув сабаб бўлганини маълум қилганди.
Компаниянинг хабарига кўра, 2022 йил 25 январ куни соат 11:59 да қисқа туташув туфайли Сирдарё ИЭСдаги 6та энергоблок бирданига ўчирилди. Умумий электр энергиясининг ишлаб чиқарилишидаги йўқотилиши 1500 МВт дан ошди.

Ҳукумат комиссияси

Электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилди. Шавкат Мирзиёев тегишли топшириқни берди.
Биринчи навбатда генерация жараёнини тиклаш, юқори ва паст кучланишли электр тармоқларига кучланиш бериш орқали истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш вазифаси қўйилди.
Ҳукумат комиссияси соҳа вакилларига содир бўлган носозликлар такрорланмаслиги, сабабларини аниқлаш, электр таъминотининг барқарорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда зудлик билан амалга ошириш юзасидан қатор вазифалар юклади.

Марказий Осиёдаги блэкаут

25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида электр энергияси таъминоти узилганди.
Қозоғистон электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Чимкент, Тарас, Туркистон ва атроф ҳудудларида электр энергияси таъминотида ўчишлар юзага келганини маълум қилинди.
27 январь куни соат Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди.
Янгиликлар лентаси
0