Россия

Москва дунёнинг энг обод мегаполислари учлигига кирди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишРабочие в Москве
Рабочие в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Москвани ҳаёт сифати ва инфратузилманинг ривожланиш даражаси бўйича дунёдаги энг яхши мегаполис деб тан олинди.
ТОШКЕНТ, 3 фев - Sputnik. Ҳаёт сифати ва фаровонлик индекси бўйича Москва дунёда етакчи бўлди. Бу ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг "Шаҳар фаровонлиги индекси" тадқиқоти натижаларидан сўнг маълум бўлди.
Якуний натижага кўра, Москва дунёдаги энг обод ва фаравон мегаполислар рўйхатида учинчи ўринни эгаллади. Энг обод мегаполислар ўнталигига шунингдек, Сидней, Лондон, Париж, Мадрид, Шанхай, Гонконг ва Нью-Йорк ҳам киради.
© Sputnik / Alexey Maishev / Фотобанкка ўтишДевушки у фонтана в жаркий день в парке искусств "Музеон" в Москве
Девушки у фонтана в жаркий день в парке искусств Музеон в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2022
Девушки у фонтана в жаркий день в парке искусств "Музеон" в Москве
Икки йўналиш бўйича Москва дунёдаги энг ривожланган шаҳар деб топилган:
"Инфратузилмани ривожлантириш" - уй-жой, ижтимоий, АКТ, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, халқаро транспорт оқимлари ва шаҳар ҳудудидан самарали фойдаланиш.
"Ҳаёт сифати" - соғлиқни сақлаш, таълим, фан ва технология, маданият ва дам олиш инфратузилмаси ривожланиши ҳамда жамоат жойларида хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича.
"БМТ-Ҳабитат" ва Eure тадқиқот маркази экспертлари дунёнинг 50 та энг йирик мегаполисларида иқтисодий самарадорлик, инфратузилмани ривожлантириш; ҳаёт сифати; тенглик ва ижтимоий инклюзия; экологик барқарорлик; бошқарув ва қонунчилик, жамоат хавфсизлиги каби ривожланиш кўрсаткичлари бўйича баҳоладилар.
© Sputnik / Vladimir Pesnya / Фотобанкка ўтишНа станции "Киевская" Филевской линии метро в Москве
На станции Киевская Филевской линии метро в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2022
На станции "Киевская" Филевской линии метро в Москве
Рейтинг тузишда мутахассислар дунёнинг 50 та энг йирик шаҳарлари фаолиятини таҳлил қилиб, якуний рейтингга 29 та мегаполис киритилди (алифбо тартибида): Бангкок, Богота, Буэнос-Айрес, Гонконг, Дар-эс-Салам, Деҳли, Жакарта, Лагос, Лима, Лондон, Мадрид, Мехико, Москва, Найроби, Нью-Йорк, Осака, Париж, Пекин, Сантяго, Сан-Паулу, Сеул, Сидней, Цингапур, Токио, Торонто, Хошимин, Шанхай, Ухан ва Ар-Риёд.
Ҳабитат изланишлари 1978 йилдан буён шаҳарларнинг барқарор ривожланиши учун глобал саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун ташкил этилган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг дастури.
© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишТретье транспортное кольцо Москвы
Третье транспортное кольцо Москвы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2022
Третье транспортное кольцо Москвы
Янгиликлар лентаси
0