Туризм ва спорт вазирига икки янги ўринбосар тайинланди

© Sputnik / Табылды КадырбековМужчина с портфелем
Мужчина с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2022
Oбуна бўлиш
Президент Шаҳрилло Маҳмудов ва Абдулло Аслоновем туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорларни имзолади.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Шаҳрилло Маҳмудов ва Абдулло Аслонов Ўзбекистон туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Президент 2 февраль куни тегишли қарорларга имзо чекди.
Шаҳрилло Маҳмудов 1970 йил 13 сентябрда Бухоро вилоятида туғилган. У 1992 йилда Бухоро давлат педагогика институтини “жисмоний тарбия ўқитувчиси” йўналишида тамомлаган. 2013 йилдан буён Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Маҳмудов 2002 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони, 2016 йилда “Мехнат шуҳрати” ордени ҳамда 2021 йилда “I даражали Соғлом авлод учун” ордени билан мукофотланган.
Абдулло Аслонов 1984 йил 8 июль куни Самарқанд вилоятида туғилган. 2014 йилда Самарқанд давлат чет тиллар институти магистратурасини тамомлаган.
Шунингдек, у Regent London (Англия), Kings Institute (Англия), Marlborough College of Businnes and Technology (Англия) талабаси бўлган. Кўп йиллар давомида у “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати тизимида фаолият юритган. 2020 йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг аъзоси ҳисобланади.
Ўткир Саидов ва Авазжон Каримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимларидан озод этилган.
Президентга янги маслаҳатчи тайинланди
Янгиликлар лентаси
0