Жамият

“У одамдан ёмонлик кўрмаган”: Зузу лақабли айиқ ҳақида

© Пресс-служба Ташкентского зоопаркаКавказский бурый медведь Зузу
Кавказский бурый медведь Зузу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Айрим интернет фойдаланувчилари Зузу лақабли айиқ очиқ табиатга қўйиб юбориш таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Зузу лақабли айиқни очиқ табиатга қўйиб юбориш сўрашганди.
Бу масала юзасидан Тошкент ҳайвонот боғи матбуот хизмати муносабат билдирди.
“Зузу ёввойи табиат қўйнига қўйиб юборишга тайёр эмас. Биринчидан, Зузу Кавказ қўнғир айиқларининг кенжа тури бўлиб, тегишли равишда Кавказда яшайди — Ўзбекистон ҳудудида эса оқ панжали айиқ яшайди. Иккинчидан, Зузу Боку ҳайвонот боғида келиб тушган, у ердан эса жуда кичиклигида бизга олиб келинган, одамлар томонидан боқиб, тарбияланган”, – дейди Тошкент ҳайвонот боғи илмий ходими Феруза Мирсолихова.
Боку ҳайвонот боғи директори Азер Ҳусейнов ҳам ўз фикрини билдирди.
“Менимча, киперларидан кўрган ғамхўрлик ва меҳр унга йиртқичларга хос фазилатларни намоён қилишга имкон бермади. У одамдан ёмонлик кўрмаган, шунинг учун бўлса керак, болага ёмонлик қилмаган. Худога шукурки, бу даҳшатли воқеа ибтидоси хайрли бўлди”, - деди мутахассис.
28 январь куни Тошкент ҳайвонот боғида мудҳиш ҳодиса юз берганди.
Ёш аёл номаълум сабабларга кўра одамларнинг кўз олдида ўз қизини айиқ қафасига ташлаб юборган. Айиқ қизалоққа зарар етказмаган. Ҳайвонот боғи ходимлари айиқни ички хонага олиб кириб қизалоқни чиқариб олишган.
Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.
Айбланувчи тариқасида жалб қилинган аёл 2021 йилнинг июль ойидан буён руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турганлиги маълум бўлди.
Айбланувчининг жиноят содир қилган пайтдаги руҳий ҳолатини аниқлаш юзасидан тергов органи томонидан суд-психиатрия экспертизаси тайинланди.
Онаси айиқ қафасига ташлаб юборган қизчанинг аҳволи яхши. У шифохонада интенсив терапия хонасига ўтказилган.
Янгиликлар лентаси
0