Колумнистлар

Украина хавфли атом рекордларини ўрнатмоқда

© Пресс-служба президента Украины / Фотобанкка ўтишРовенская атомная электростанция в Кузнецовске, Украина
Ровенская атомная электростанция в Кузнецовске, Украина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Украинада энергетика соҳасида чинакам тарихий воқелик юз берди.
“Энергоатом” атом энергиясини ишлаб чиқарувчи миллий компания (НАЭК) режалаштирилган профилактик таъмирлаш ва ядро ёқилғисининг қайта қўйилишидан сўнг Ровен АЭСдаги тўртинчи энергоблок қайта ишга туширилганини маълум қилди. Шундай қилиб, қўшнимиз тарихида илк бор бир вақтнинг ўзида тўртта станцияда барча ўн бешта атом энергетика блоки ишламоқда.
Табиийки, ушбу воқеа Украина медиа майдонида ғалабали ва мардонавор оҳангларда етказилади.
Маълум бўлишича, энди “Энергоатом” мамлакатдаги барча электр энергиянинг ярмидан кўпини ишлаб чиқаради ва жорий куз-қиш мавсумида унинг улуши ақл бовар қилмайдиган даражада етмиш фоизгача ошиши мумкин.
Тафсилотларни тушунмайдиган ва бундай рақамлардан ҳайратда қолган украиналик оддий одамни бу атом рекорди ҳайратлантириши аниқ. Ва шу билан электр энергиясини этказиб беришга Белоруссия ва Россиядан қарамликдан ниҳоят халос бўлишга қатъий ишонтиришмоқда. Шунинг учун Олий Радада мунтазам равишда муштлашувлар ва Кремль агентларини қидиришга айланиб кетган жанжаллар бўлиб туради.
Одатдагидек, Украина ахборот ресурслари давом этаётган жараёнларни ниҳоятда эркин талқин қилмоқда.
Бироқ, Украина ядровий столидаги тақсимларни янада тушунарли қилиш учун, аввало, асосий фактларни аниқлаб олсак. Амалиётдан маълумки, кўп инсонлар Украина энергетика секторининг ушбу соҳаси ҳақида жуда кўп нарсани билмайдилар. Кундалик ҳаётда эса кўпинча фактлардан эмас, балки тахминлардан фойдаланадилар.
Бизнинг қўшнимизга Совет Иттифоқидан тўртта: Запорож, Ровен, Ғарбий-Украина ва Хмельницк АЭС лари мерос қолган.
Айнан улар таркибига ўнлаб энергоблоклар киради, бу ерда Совет техник эчимлари электр станцияси сифатида ишлатилади. Шу жойда аниқлик киритиш керакки, Украина реактор парки социалистик блокнинг бошқа собиқ мамлакатлари билан солиштирганда жуда янги.
“Энергоатом” балансида атиги иккита ВВEР-440 реакторлари мавжуд бўлиб, улар ўтган асрнинг 80 йиллари бошида Ровен АЭСида ишга туширилган, шундан сўнг Украинанинг барча ихтисослаштирилган объектлари фақат ишончли ва замонавийроқ ВВEР-1000 билан техник қуролланган эди.
Арманистон нима сабабдан атом энергетикасига қайтди?
Айтайлик, Украинанинг биринчи атом электр станцияси Чернобил бўлиб, у ерда 70 йилларнинг охирида сувга иссиқлик етгазувчи (РБМК-1000) уран-графит канали реакторлари ишга туширилган, аммо 1986 йил баҳоридаги авариядан кейин қурилиши тўхтатилган.
Яна бир янгироқ, РБМК-1500 кейинчалик Литвадаги Игналина атом электр станциясида ишлатилган, аммо 2009 йилда Вилнюс ихтиёрий равишда станциянинг ишини тўхтатишга қарор қилди ва у тўхтатилди. Ҳозир Чернобилга ўхшаш РБМК-1000 типидаги реакторлардан Курск ва Смоленск атом электр станцияларида фойдаланилмоқда.
Аммо кўп йиллар давомида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва конструктив хусусиятлари туфайли ушбу турдаги реакторларни ҳозирги кунда тарқатиш ва кенгайтириш жуда шубҳали.
Украинага қайтамиз.
У ердаги атом электр станцияларига ўрнатилган қувват 13 гигаваттни ташкил қилади. Мамлакатнинг ўтган йилги энергетика профили маълумотларига кўра, энергия балансининг 27 фоизи атом генерацияси ҳиссасига тўғри келади. Эътиборли ўқувчилар “Энергоатом” компаниясининг баёнотлари билан номувофиқликни дарҳол пайқайдилар, бироқ бу ҳақида кейинроқ тўхталамиз.
Ядровий ёқилғи таъминоти мавзусига алоҳида тўхталиб ўтиш керак, чунки энг катта чалкашлик шу ерда кузатилмоқда.
2011 йилгача Украина АЭСлари учун ёқилғи йиғмаларининг (ФА) ягона етказиб берувчиси Россиянинг ТВЭЛ компанияси эди. Бироқ, 2008 йилда, биринчи Майдан натижасида ҳокимият тепасига келган Виктор Ющенко даврида, Украина Американинг Westinghouse компанияси билан шартнома имзолади. Бу орқали ядровий ёқилғи етказиб беришни диверсификация қилишни бошлади.
2011 йилда Жанубий Украина АЭСдаги реакторлардан бирига илк бор Америка ёқилғи йиғиндиси ўрнатилди, бироқ орадан бир йил ўтгач, бузилишлар туфайли уларнинг ишлаши тўхтатилди. Ғарбда тезликда ривожланаётган сиёсат доирасида сиқилган Украина энергетиклари кўз ёш тўкишди, қийналишди, аммо барибир Россия етказмаларидан бош тортиш йўлларини излашда давом этишди.
Қирғизистонда АЭС қурилади
Ва ҳатто Westinghouse банкротлиги ҳам тўсиқ бўлолмайдиган йўлни топишди ҳам. Иккинчиси Киевга ядро ёқилғисини ишлаб чиқариш учун лицензия берди ва Украинада ишлаб чиқариш барибир ҳеч қачон йўлга қўйилмаган бўлсада, Америка ёқилғисининг улуши 46%га кўтарилди.
Айни пайтда олтита Украина реакторига Швецияда ишлаб чиқарилган иссиқлик чиқарувчи йиғилмалар ўрнатилган. Шу билан Америка ядровий экспанцияси музлаб қолди ва Украина 2020 йилда ортиқча шов-шувсиз Россиянинг ТВЭЛ компанияси билан шартномани 2025 йилгача узайтирди.
Сўнгги пайтларда Киев америкаликлардан олдинги лойиҳалардан қолган иккита ташландиқ реакторни сотиб олишни хоҳлаётгани ва Украина ўша Westinghouse кўмаги билан бешта янги энергия блоки қурилишига умид қилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Аммо ҳар бир реактор Украина бюджетига беш миллиард долларга тушади. Яъни бу Украина ташқи қарзининг тўртдан бир қисми бўлган жами 25 миллиард долларга тушишини ҳисобга олсак, бундай лойиҳаларни фақат чуқур мушоҳадага асосланмаган деб ҳисоблаш мумкин.
Ва энди, бизга барча асосий рақамлар тушунарли бўлгандан сўнг, яна қўшнимизнинг энергетик профилига мурожаат қиламиз.
Унинг хабар беришича, Украинанинг бутун энергетика тармоғининг ўрнатилган қуввати 55 гигаваттни ташкил этади. Шундан қазиб олинган ёқилғида ишлайдиган иссиқлик электр станциялари 52 фоизни ташкил этади. Юқорида айтиб ўтилган атомдан кейин ва табиий газда ишлайдиган иссиқлик электр станциялари бу рўйхатни тугатади. Камтар улуш саккиз фоизнигина ташкил этади.
Ҳолат янада тушунарли бўлиши учун бир қанча рақамларни келтириб ўтамиз.
2020 йилда Украинанинг бутун энергетика сектори 149 тераватт-соат электр энергияси ишлаб чиқарган. Агар аҳоли жон бошига энергия истеъмоли статистикаси кўриб чиқилса, табиийки қулаганлиги кўзга ташланади. Агар 1990 йилда мамлакат ҳар бир фуқаросининг эҳтиёжларини (маиший эҳтиёжлар, овқат пишириш, иситиш ва транспорт) комплекс таъминлаш учун йилига 60 минг киловатт-соат сарфланган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич атиги 21 мингни ташкил этган.
Тушуниш керакки, бу ерда шахсий харажатлар ҳақида эмас, балки ҳар бир аҳоли манфаати учун ишлайдиган бутун давлат энергетика комплекси ҳақида сўз кетяпти.
Яъни, ўттиз йил давомида саноат ва маиший энергия истеъмоли уч баравар камайганлиги, бу, биринчи навбатда, асосий истеъмолчи сифатида энергияни кўп талаб қилувчи тармоқлар ёпилганидан, иккинчидан эса, аҳоли сонининг кескин камайиб кетганидан далолат беради. Яъни, Украинада ҳозирда расмий статистик маълумотларга кўрсатилганидек 42 миллион инсон яшамайди.
Атом энергетикаси "яшил" энергия тоифасига ўтади - Saxo Bank
Буни электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳам тасдиқлайди. 1990 йилда Украина ССР энергетика тармоғи мустақил равишда 297, 2019 йилда эса атиги 142 тераватт-соат ишлаб чиқарган. Шу билан бирга, сўнгги йилларда Украина, масалан, чет элга электр энергиясини экспорт қилишда кескин ўсишни кўрсатмади, яъни бизнинг олдимизда яроқсиз бўлган қувватлар турибди.
Қандай қилиб атом сектори тўсатдан ишлаб чиқаришнинг ярмини эгаллаб олганини бутун математикада тушуниш учун иссиқлик электр станцияларининг улушини кўриб чиқиш ва Украинада узлуксиз жанжалларга айланган ўтган йилнинг куз фаслини эслаш кифоя.
Сентябр ойида мамлакатда кўмир захиралари жуда камлиги ва Украина қиш мавсумига асосий ресурс - кўмирда ишлайдиган иссиқлик ва электр станцияларисиз кириши маълум бўлди. Расмий Киев Қозоғистонда кўмир сотиб олишга уриниб кўрди, Москвани етказиб беришни тўхтатганликда айблади, дарҳол денгиз орқали кўмир импорт қилди, аммо бу ҳалигача ёрдам бергани йўқ. Кўпгина йирик шаҳарларда, масалан, Одессада бўлгани каби, январь ойи кўп соатлик электрда узилишлар билан ўтди.
Украина ҳукумати ўжарлик билан сукут сақламоқда, лекин энг оддий мантиқ ҳам шуни кўрсатадики, агар мувозанат тузилмасида атом генерацияси икки баравар кескин кўпайган бўлса, бу иссиқлик қуввати айнан бир хил нисбатда қулаганини англатади. Яъни, бу ўсиш эмас, балки атайлаб паст базага боғланган рақамлар билан манипуляциядир.
Иссиқлик генерацияси, яъни турар-жой бинолари ва саноат объектларини иситиш учун иссиқлик ишлаб чиқариш масаласи очиқлигича қолмоқда. Кўмирга асосланган иссиқлик ишлаб чиқаришдаги муваффақиятсизлик ва атомнинг ортиб бораётган улушини ҳисобга олсак, Украина аҳолисини оммавий электр иситишга мажбурий ўтказиш ҳақида гапириш мумкин. Шартли Черниговдаги қиш фасли, Красноярскдаги каби бешафқат эмас. Лекин иситиш ва энергия нархини кўтариш манбаи сифатида электр энергиясида муқобил танловнинг йўқлиги ҳисобга олинса, коммунал тўловлар Незалежная фуқароларини ҳайратда қолдириши аниқ.
Мақола якунида сўзга олинган воқеалардан иккинчи Чернобил содир бўлишидан ташвишланиб қолган барчани ишонтириб шуни айтмоқчимиз.
Украинанинг барча атом электр станциялари устидан назоратни МАГАТЭ амалга оширади, унинг вакилларини эса сиёсий тарафкашликда ва бир лаҳзалик конъюктура учун хавфсизлик масалаларини менсимасликда айблаш жуда қийин. Агар украиналик атом олимлари мутлақо кутилмаган ҳийла-найранг ишга солмасалар (холис айтишимиз керак, илгари уларда бунақаси ҳеч қачон бўлмаган), унда ҳеч қандай хавфли воқеа бўлмайди.
Бироқ Украина фуқароларига бу рекордлардан хурсанд бўлишни эмас, балки шам ғамлаб қўйишни маслаҳат берган бўлардик. Маҳаллий атом электр станциялари- аслида, Киев ҳукуматининг ягона қутқарувчи дастагидир ва улар ҳам технологик ютуқ туфайли эмас, балки умидсизлик туфайли ўз имкониятлари чегарасида жангга ташланган.
Атом электр станциялари Украина энергетика мудофаасининг сўнгги чегараси эканлигини ҳисобга олсак, ҳар қандай жиддий бузилиш ҳолатларида, станция атрофидаги ҳудудларда қиш қаҳратони ва зулмат узоқ давом этади Электр иситгичлар, лампочкалар эса розеткада ток бўлмаса умуман ишламайди.
Янгиликлар лентаси
0