Сиёсат

Вазир Қашқадарё ОТМларидаги талабаларга Telegram орқали дарс берилганини танқид қилди

© Фото: Минвуз УзбекистанаМинистр высшего и среднего специального образования Узбекистана Абдукодир Тошкулов
Министр высшего и среднего специального образования Узбекистана Абдукодир Тошкулов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Абдуқодир Тошқулов: уч минг талабани Telegram орқали ўқитяпсизлар. Бу нима аҳвол?
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятидаги 6 та олий таълим муассасасини комплекс ўрганиб чиқди.
Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, ўрганиш натижалари юзасидан масъуллар ва ҳудудда жойлашган олий таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирокида йиғилиш ўтказилган.
Йиғилишда эришилган ютуқлар билан бирга, ҳудуддаги бир қатор ОТМлардаги таълим сифати ва илмий салоҳият етишмаслиги, ўқув жараёнини кредит-модуль тизими асосида ташкил этишдаги муаммолар ҳамда масофавий таълимни йўлга қўйишдаги камчиликлар танқид қилинган. Талабалар, ўқитувчилар учун зарур шароит-шароитлар яратилмагани, моддий-техник база билан тўлиқ таъминланмаганига эътибор қаратилган.
Хусусан, Қарши давлат университетининг Педагогика институти фаолияти қониқарсиз деб топилган. Директор, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ва ўқув-методик бошқарма бошлиғига масофавий таълимни ташкил қилишда йўл қўйган жиддий камчиликлари учун ҳайфсан берилган. Муаммоларни бартараф этиш учун уч ой вақт берилган.

“Бугун масофавий таълим учун яратилган кўплаб махсус платформалар бўла туриб, 3 минг нафар талабани Telegram орқали ўқитяпсизлар. Ҳамма нарса Telegram’да. Олий таълим муассасасининг ўз платформаси йўқми? Бу нима аҳвол? Президентимизнинг озгина ташвишлари минг чандон тўғри эканига амин бўлиб кетяпман. Барчаси бўйича хулоса қилинади. Энди таълим сиёсатига ҳамма жавоб беради", — деди Тошқулов.

Бундан ташқари, ҳудуддаги барча олийгоҳларда таълим сифатини таъминлашда қатор жиддий камчиликлар мавжуд экани тилга олинган ва бу бўйича хулоса қилиниши билдирилган.
Олийгоҳларда ўқув жараёнлари қачондан тўлиқ анъанавий шаклда олиб борилиши маълум бўлди
Бугунги кунда Қашқадарё вилоятидаги 6 та ОТМда таълим билан қамров 28% га ошиб, талабаларнинг умумий контингенти 51 431 нафарни ташкил қилмоқда. Профессор-ўқитувчиларнинг умумий сони 2 779 нафарни ташкил этиб, илмий салоҳият 23,4% га ошган.
Янгиликлар лентаси
0