Жамият

Фирдавс Абдухолиқовга қўзғатилган маъмурий иш бўйича суд мажлиси қолдирилди

© Sputnik / Александр ГальперинРуководитель проекта "Культурное наследие Узбекистана в собраниях мира" Фирдавс Абдухаликов
Руководитель проекта Культурное наследие Узбекистана в собраниях мира Фирдавс Абдухаликов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Фирдавс Абдухолиқовга қўзғатилган маъмурий иш бўйича суд унинг соғлиғи ёмонлашгани сабаб қолдирилди.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқовга нисбатан қўзғатилган маъмурий иш бўйича 4 февралда ўтказилиши керак бўлган суд мажлиси қолдирилди.
Унинг адвокати Абдухолиқовнинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли ишни кўриб чиқишни бошқа кунга қолдиришни сўради, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Суд унинг талабини қаноатлантирди.
Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ўз оила аъзоларига тегишли телеканалга давлат буюртмаларини бергани юзасидан маъмурий иш очилди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдим этган ҳужжатлар Бош прокуратура томонидан ўрганиб чиқилиб, Фирдавс Абдухолиқовга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилди.
Абдухолиқовга нисбатан МЖтКнинг 175−8-моддаси 4-қисми (Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) билан иш очилган. Бу модда билан Кинематография агентлиги бош директори БҲМнинг 20 бараваридан (5,4 млн сўм) 30 бараваригача (8,1 млн сўм) миқдорда жаримага тортилиши мумкин.
Мавзуга доир янги материаллар:
Фирдавс Абдухолиқовга нисбатан маъмурий иш очилди
"Севимли" телеканали бош директори вазифасидан озод этилди
"Сабрия" сериали бўйича ўтказилган экспертиза натижалари эълон қилинди
Янгиликлар лентаси
0