Мактабда мусиқани чуқурлаштириб ўргатиш болаларга нима беради?

© © Sputnik / Амир ИсаевРемесленная ярмарка в Исмаилитском центре в Душанбе
Ремесленная ярмарка в Исмаилитском центре в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёевнинг янги ўқув йилидан бошлаб мактабларда миллий чолғу асбобларида чалишни ўргатиш тўғрисидаги фармони фаол муҳокама қилинмоқда. Бу борада мутахассислар фикри билан шарҳимизда ўқинг.
Ўзбекистон мактабларида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб янги фан пайдо бўлади. “Мусиқа” фани ўқитувчилари болаларга миллий чолғу асбобларини чалиш бўйича сабоқ беради. Таълим муассасаларида қўшимча мусиқа тўгараклари ташкил этилади.
Мусиқа таълимининг чуқурлаштирилиши мактаб ўқувчиларининг ҳар томонлама ривожланишига қандай таъсир қилади? Sputnik мухбири шундай савол билан соҳа мутахассисларига мурожаат қилди.
Фақат ҳарф ўргатиш етарли эмас
“Болаларга ноталарни ҳам ўргатиш зарур. Бу ҳақда ўз вақтида таниқли бастакор Дмитрий Шостакович ҳам таъкидлаган. Мактабда машғулотларнинг ўзи етарли эмас”, - дейди Ўзбекистон давлат консерваторияси мусиқа тарихи ва танқиди кафедраси профессори, мусиқашунос Инесса Гулзарова.
Шу боис қарорда филармонияларда турли синф ўқувчилари учун маърузалар ташкил этиш ҳам назарда тутилган.
“Ҳар доим болаларнинг жисмоний тарбияси ҳақида ўйлаймиз. Уларнинг маданият борасида тарбиясига эътибор қаратишни бошлаганимиз жуда яхши. Болалар албатта нима биландир машғул бўлиши керак. Мусиқа эса уларга жуда яхши таъсир кўрсатади,- дейди профессор. - Кейинчалик болаларнинг барчаси ҳам мусиқа билан жиддий шуғулланишмасада, бу шахс сифатида шаклланишларига ижобий таъсир қилади”.
“Мусиқа асбобларини чалишни ўрганиш, биринчи навбатда, ҳиссий интеллект, қўл, бармоқ ва оёқларда ишлаш маҳоратини ривожлантиришга ёрдам беради. Бу эса, ўз навбатида, инсоннинг когнитив қобилиятларни яхшилайди”, - дейди амалиётчи психолог Елизавета Кабацкова.
Когнитив қобилият деганда содир бўлган воқеликни идрок этиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, диққат, хотира ва нутқ қобилиятлари тушунилади. Гап шундаки, бола нота ёзуви ва мусиқий жанрларни ўрганиш орқали, биринчидан, хотирасини машқ қилади, иккинчидан, мусиқа асарини ижро этаётиб, диққатини бир жараёнга (бу ҳолда, мусиқий асарни ижро этиш жараёнига) қаратишга ўрганади, янада тиришқоқ бўлади.
“Бундан ташқари, турли мусиқа асбобини чалишни ўрганиш миянинг чап ва ўнг ярим шарлари ўртасидаги нейрон алоқаларни ривожлантиришга ёрдам беради. Бу эса тасаввурни кенгайтиради”, - дейди психолог.
Болаларнинг ўзи нимани хоҳлайди?
Энг муҳими, мусиқий билим олиш болага бир вақтнинг ўзида бир нечта топшириқларни бажаришга ёрдам беради. Мисол учун: бир вақтнинг ўзида нота дафтаридан асарни ўқиш ва уни асбобда чалиш, шунингдек, қўлларнинг тўғри жойлашишини эслаб қолиш каби.
“Миллий ёки классик- айнан қандай чолғу асбобларини чалишни ўрганаётганингиз муҳим эмас. Мусиқа ҳамиша инсонни, раҳмдил ва меҳрибон бўлишга ёрдам беради, – дейди Инесса Гулзарова. Агар болада мусиқий қобилиятлар бўлмасачи? Профессор баъзи ота-оналарни ўйлантириши мумкин бўлган саволга ҳам жавоб берди.
“Аслида, ҳар бир инсонда асосий мусиқий қобилият бор, - дейди Гулзарова. - Муҳими, мусиқа ва чолғу асбоблари ҳақида умумий тасаввурга эга бўлиш. Агар хоҳиш бўлса уларни янада ривожлантириш мумкин”.
Психолог Елизавета Кабацкованинг таъкидлашича, боланинг ўзи нимани афзал кўриши ҳақида ҳам унутмаслик лозим. Албатта Ўзбекистон учун миллий мусиқа санъатини тиклаш, маданиятни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Бироқ, ҳамма болалар ҳар хил бўлади.
“Кимдир мусиқани ёқтириши, яна кимдир математика ёки биологияни афзал билиши мумкин. Агар барча болаларга мусиқий асбобларни чалиш ўргатилса, албатта кимдир бу соҳада ўз қизиқиш ва қобилиятларини намоён қилади. Яна кимлардир мактаб тугаши биланоқ ташлайди. Яна бошқа бир инсонларга бу бутун умрга ёқимсиз хотира бўлиб қолиши мумкин”- дейди Кабацкова.
Шу сабабли, болани янги дарслар пайтида асбоб чалишга мажбурлаш мумкин эмас, бу ҳолда энг яхши йўл - қизиқтириш. Эҳтимол, кейинчалик ушбу ташаббус фақат миллий чолғу асбоблари билан чекланиб қолмас - масалан, бола клавишларни ёқтириши ва келажакда ўзини истеъдодли пианиночи сифатида намоён қилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0