Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Пандемия вақтида қандай тўғри овқатланиш керак?

© Pixabay / galyafanasevaГреческий салат
Греческий салат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2022
Oбуна бўлиш
Бутун дунёда омикрон штамми туфайли касалланишлар сони ортиб бормоқда. Бундай пайтда иммунитетни тўғри овқатланиш билан ҳам мустаҳкамлаш мумкин.
Иммунитет мустаҳкамлиги бир қанча факторларга боғлиқ, шунингдек овқатланиш тизимига ҳам. Шубҳасиз, иммунитетни кўтарадиган алоҳида маҳсулот йўқ. Бироқ, тўғри ва тартибли тузилган рацион билан саломатликка эришиш, иммунитетни мустаҳкамлаш мумкин, дейди парҳезшунослар. Булар ҳақида РИА Новости маълум қилди.
Сут маҳсулотларини мунтазам истеъмол қилиш зарур. Фақат асал ёки саримсоқ эмас, балки тузланган карам, фойдали ёғларни ҳам истеъмол қилиб туриш керак.
“Ҳар кунги рационингизда албатта мевалар, сабзавотлар, гречка, сули, жайдари нон, жўхори каби донли маҳсулотлар бўлиши керак”, дейди шифокор Майра Рау.
Шунингдек, оқсил моддалари, яъни дуккаклилар, балиқ ва парранда гўшти ҳамда ёнғоқ истеъмол қилиш муҳим. Сут маҳсулотларини ҳам унутмаган ҳолда, кефир, творог, пишлоқ ҳам рационда бўлиши керак, дейди Майра Рау.
Парҳезшунос Маргарита Королеванинг таъкидлашича, оч қорин парҳезидан воз кечган маъқул. Унинг сўзларига кўра, рационга гўшт ва ўсимлик маҳсулотларини қўшиш керак.
“Ҳозир қиш фасли. Шу сабабли маҳсулотларнинг ўзида ҳам фойдали компонентлар кам”, - дейди у.
Овқатланиш тизимида балиқ, авокадо, ёрмалар шунингдек қўй ва мол гўшти ёғлари ҳам бўлиши керак. Гап шундаки, ёғлар ҳужайраларнинг липид қатламини қўллаб-қувватлайди, чунки улар ўпка сирт фаол моддасининг бир қисмидир. Сурфактант - бу ўпка алвеолаларининг ички қисмини қоплайдиган сирт фаол моддалар аралашмаси.
“Ушбу липид мантияси саломат бўлса газ алмашинуви таъминланади ва шу билан бронхо-ўпка касалликларининг олдини олади, чунки вируслар ва бактериялар танамизга асосан юқори нафас йўллари орқали киради”, - дейди Маргарита Королева.
Янгиликлар лентаси
0