Колумнистлар

Россия интернет-диктатура ўрнига давлат бошқаруви ўрнатишга киришди

© Sputnik / Максим БлиновСоциальные сети на экране смартфона
Социальные сети на экране смартфона - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Россия Google, Meta, Twitter, TikTok каби IT-гигантларни Россия ҳудудида ваколатхона очиб давлат назоратига киритувчи қонун қабул қилди.
“Интернет-технологиялар маркази” РОЦИТ томонидан ўткзаилган социологик сўровга кўра, аксарият россияликлар яқинда қабул қилинган IT-гигантларни "ерга тушириш” тўғрисидаги қонунни қўллаб қувватлашган.
Ушбк “ерга тушириш” атамаси остида жуда оддий тушунча ётади. Гап шундаги, Россияда фаолият олиб бораётган йирик хорижий IT компаниялар, яъни Саҳифасига кунига 500 мингдан ортиқ россияликлар кирадиган интернет-манбаалар, ўз фаолиятини давлат билан ҳамкорлик қиладиган ва давлат томонидан назорат қилиш имконини берадиган шаклда олиб бориши керак.
Бунинг учун IT-гигантлар Россияда ўз ваколатхоналарини очишлари, Роскомнадзор саҳифасида шахсий кабинет рўйхатдан ўтказиши ва рус тилида мурожаат қилиш мумкин бўлган онлайн шакл юритишлари ва яна бир қатор талабларни бажаришлари керак.
Бугунги кунда ушбу қонун таъсири остига 13та йирик компания тушгган. Улар орасида барчага яхши таниш бўлган Google, Meta, Twitter, TikTok ва бошқалар бор.
Ўтказилган сўровга кўра, респондентларнинг деярли ярми (47,9 %) ушбу қонунни қўллаб-қувватлаган, 22,5 % — қарши бўлган ва учдан бири – (29,6 %) сваолга жавоб беришга қийналган. Энг сўнгги рақам жуда қизиқ, биз у ҳақида кейинроқ тўхталиб ўтамиз.
Янги қонун тафсилотларига келсак, бу соҳада жамоатчилик уни кўп жиҳатдан қўллаб-қувватлаган.
67% респондентлар IT-Гигантлар қонун талабларига жавоб бермаган ҳолда жавобгарликка тортилишига рози бўлган;
55 % Россияда ваколатхона очиш талабини қўллаб-қувватлашган;
58 % Роскомнадзор саҳифасида рус тилида мурожаат қилиш учун онлайн шакллар бўлиш кераклиги ҳақидаги талабини олқишлашган.
Аслида ушбу рақамларда ҳеч кандай сюрприз йўқ. Сўров рақамлари сўнгги ўн йиллар давомида интернет эволюциясини ва уни жамоатчилик томонидан қабул қилинишини намойиш қилмоқда. Ушбу фикр нафақат Россия жамоатчилиги балким бутун дунё жамоатчилиги учун ҳақлидир.
Сўнгги 15-20 йил ичида глобал Интернет тармоғининг ривожланиш трендларида кескин ўзгариш бўлди ва унга нисбатан одамларнинг қарашлари ҳам ўзгарди.
2000 йиллар бошида Интернет оммавий феноменга айланган эди ва унинг энг асосий ютуқларидан бири кенг маънода эркинлик эди. Интернет ҳатто давлат назорати ва бошқарувини ҳам тан олмас эди. У вақтлар давлатнинг интернетга ҳар қандай аралашуви жамоатчилик томонидан кескин ва негатив қабул қилинар – инсоннинг энг асосий эркинликларига тажовуздек кўринар эди.
Ҳозир бўлса у вақтларни ва оммавий соддаликни эслашнинг ўзи бироз ғалати, чунки келажак Интернетнинг хунук томонларини очиб берди.
Айримлар ўша вақтдаёқ давлат назоратисиз интернет мутлақ эркинлик ҳудудидан мутлақ анархия ва жунгли қонунлари асосида яшовчи криминал ҳудудга айланиб кетишидан хавотир билдиришган эди.
Ҳақиқат эса, янада мудҳишроқ бўлиб чиқди. Анархия эмас, ҳақиқий диктатура пайдо бўлди. Давлат диктатураси эмас хусусий компаниялар диктатураси.
Сўнгги йилларда одамла кўз ўнгида бизнес-тоталитаризм давлат назоратидан кўра кўпроқ хавфли эканига амин бўлишди. Фақат бир нарса бизни тинчлантириши мумкин – буларнинг ҳаммаси енгилроқ кечмоқда, чунки ҳаётимизнинг реал эмас виртуал қисмига таалуқли.
Лекин бу - барибир оғриқли ва таъсирли бўлди.
Либерал радикализм, кескин идеологик цензура, маъқул келмаганларнинг оғзини ёпиш ёки бутунлай ўчириб ташлаш, аксарияти ёзилмаган ва йўл-йўлакай ўзгартириладиган қоидалар, репрессив механизмларнинг роботлаштирилгани, ҳар қандай ташқи назорат дастакларининг йўқлиги – буларинг барчаси ижтимоий тармоқ ҳаёти учун одатий ҳолга айланди.
Ижтимоий тармоқлар дастлаб сиёсий сабабларга кўра “тозаланган” бўлса, ҳозирги кунда назорат қилинмайдиган бирорта ҳам соҳа қолмади. Ҳоҳ у таом пишириш бўлсин, мушукчалар, мода, фан, психология – хуллас IT-гигантов назаридан яшириниб оладиган бирор жой қолмаган. Сиз яшаб турган давлатингизнинг бирор қонун қоидасини бузмасангиз ҳам, айтган гапингиз, кўрсатган суратингиз ёки қилган ишингиз учун жазолашлари мумкин, чунки сиз уларнинг платформасидасиз.
Сизни жуда кам ёки жуда кўп постлар чиқараётганингиз учун жазолашлари мумкин.
Ўтмишда кўп сонли антиутопия тарафдорлари келажакдаги давлат тоталитаризми ҳақида қўрқинчли воқеалар айтиб беришарди, аслида бўлса қўрқинчили келажак трансмиллий бизнес томонидан келди.
Бугун тобора кўп кишилар ушбу феноменга дуч келишмоқда ва унинг хавфини англаб етишмоқда. Айнан шу сабабли, сўровда кўпчиллик Россияда даромад олаётган хорижий IT-корпорациялар устидан назорат ўрнатиш механизмларини ёқлаган.
Facebook, Youtube, TikTok ва бошқа махсус платформалар ҳалигача ўз фойдаланувчилари устидан мутлақ назорат ўрнатиш ғоясидан воз кечишгани йўқ. Улар ушбу йўналишда шу қадар андишасиз ҳаракат қилишмоқда-ки, ҳалиги сўровда овоз беришга қийналган 30% респондентлар тез орада давлат сиёсати тарафдорлари қаторига қўшилади.
Янгиликлар лентаси
0