Россиялик блогер Бухорода квадрокоптер билан ушланди

© Максим Лымарь / InstagramМаксим Лымарь
Максим Лымарь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2022
Oбуна бўлиш
Россия фуқароси қўл юкида квадрокоптер топилгани сабаб, вақтинчалик ушланган ва Бухорода яшаб турган хонадонига жойлаштирилган.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Россиялик саёҳатчи блогер Максим Лымарь 2 феврал куни Бухородан Новосибирскка учиб кетиш вақтида, аэропорт чегара назорати ходимлари томонидан ушланди.
Сабаб - унинг қўл юкида квадрокоптер топилгани бўлган. Россия фуқароси вақтинчалик ушланган ва у ўзи яшаб турган хонадонга жойлаштирилган. Айни дамда ваколатли органлар томонидан квадрокоптернинг оғирлиги ва ўлчамлари экспертиза қилинмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ноқонуний учувчисиз аппаратларни олиб кириш, сақлаш, сотиш ёки улардан фойдаланиш учун – 3 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
“Россия элчихонаси Лымарь ва Ўзбекистон ҳуқуқни сақлаш органлари билан доимий алоқада бўлиб турмоқда ва вазият имкон қадар тезроқ ҳал бўлишига ва фуқаронинг уйига қайтишидан умид қилмоқда”, - дейилан элчихона хабарида.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2015 йилда республика ҳудудига оғирлиги 2 тоннагача бўлган учувчисиз аппаратларни олиб кириш, сотиш, сақлаш ва фойдаланишни таъқиқловчи қонун қабул қилинган.
2016 йидан учувчисиз аппаратларни олиб кириш учун махсус рухсатнома олиш тартиби жорий этилган.
2019 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб эса Ўзбекистон қонунчилигида учувчисиз аппаратларни олиб кириш, сақлаш, сотиш ва фойдаланиш учун 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси жорий этилган.
Янгиликлар лентаси
0