Дунёда

Тожикистон ва Қирғизистон чегарани демаркация қилишга келишиб олди

© Пресс-служба ГПС КыргызстанаСмотровая вышка на кыргызско-таджикском участке границе
Смотровая вышка на кыргызско-таджикском участке границе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
7 февралдан бошлаб тожик-қирғиз чегара ҳудудларида томонлар ҳамкорликда демаркация ишларини бошлайди.
7 февралдан бошлаб чегара ҳудудларида томонлар ҳамкорликда демаркация ишларини бошлайди.
Суғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода сўзларига кўра, яқинда қуролли тўқнашувдан сўнг томонлар яна баҳсли ҳудудларни биргаликда делимитация қилишни бошлайди. У Сўғд ҳокимияти Боткен вилояти раҳбарияти билан яқин алоқада эканлигини ва ҳар қандай низоларни фақат дипломатия йўли билан ва амалдаги қонунлар доирасида жойида ҳал этишини таъкидлади.
27 январ куни тожик-қирғиз чегарасида юз берган қуролли можарода 20 киши яраланди: 13 нафар тожикистонлик ва 7 нафар қирғизистонлик, 1 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлди. Тожикистон томони ҳисоб-китобига кўра, отишма оқибатида 52та уй шикастланди, 4та бино – ошхона, новвойхона, дўкон ва спорт зал вайрон бўлди.
Томонлар икки марта музокара ўтказгандан сўнг вазият барқарорлашди: ўт очишни тўлиқ тўхтатиш, чегарадан қўшимча кучларни олиб чиқиш, Боткен-Исфана автомобил йўли бўйлаб ҳаракатланишни очиш ва чегара ҳудудларида биргаликда патруллик қилишга келишиб олдилар.
Янгиликлар лентаси
0