Бухоролик онахон Ҳаж учун тўплаган пулни қишлоқда спорт зал қурилишига сарфламоқчи

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишПодготовка школ к началу учебного года
Подготовка школ к началу учебного года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2022
Oбуна бўлиш
Бухоро тумани аҳолиси билан учрашув вақтида 65 ёшли онахон қишлоғида спорт зали қуриш масаласини кўтарди.
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг Бухоро тумани аҳолиси билан учрашув вақтида 65 ёшли онахон қишлоғида спорт зали қуриш масаласини кўтариб, бу иншоотга Ҳаж сафарига бориш учун тўплаган пулини қўшиш таклифини айтди, деб хабар қилди Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.
“Ўзим 65 ёшдаман. Узоқ йиллар педагог бўлиб ишладим, маҳаллада меҳнат қилдим. Икки фарзандни эл қаторига қўшдим. Тўғриси, кўп қийинчиликлар кўрдим. Аммо минг шукурки, ҳозир озгина ҳаракат қилсангиз, ҳамма нарсани имкони бор. Ҳозирги маҳалла раисларига ҳавасим келади. Нима сўрашса, давлатимиз ҳаммасини қилиб беряпти. Одамларимизнинг ҳам дардини аритишяпти. Масалан, ўзим яқинда кичик ўғлимни уйлантирдим. Очиғи, тўй харжидан кейин моддий аҳволимиз қийинлашди. Ўйлаб-ўйлаб, ҳокимиятга кредит олиш учун мурожаат қилдик. Ишимиз битиб, 24 бош қўй олдик. Ҳозир шароитимиз яхши. Кредитни ҳам ўз вақтида тўлаяпмиз. Миннатдорман. Яна бир гапни айтай, ҳажга бораман, – деб озгина пул йиғиб қўйгандим. Шуни маҳалламизда спорт зали қурилишига сарфламоқчиман. Шу қурилишни сизлар ҳам қўллаб-қувватласангиз, бошимиз кўкка етарди, – деди учрашувда сўз олган Гулнора Кўлдошева.
Вилоят ҳокими онахонга миннатдорлик билдириб, спорт зал қурилиши мутасаддилар томонидан назоратга олинишини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0