Сиёсат

Эрдоған коронавирусга чалинди: Мирзиёев унга мактуб йўллади

© REUTERS / Dado RuvicПрезидент Турции Тайип Эрдоган в Сараево
Президент Турции Тайип Эрдоган в Сараево  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанга мактуб йўллади.
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанга мактуб йўллади, деб хабар қилди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
"Сиз, қадрдон инимнинг ва рафиқангиз Эмине Хоним Олияларининг коронавирус касаллигига чалинганингиз тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим”, дейилади мактубда.
Давлат раҳбари Туркия президенти ва унинг рафиқаси қисқа фурсатда вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, тезда шифо топишларига ишонч билдирди, унга мустаҳкам соғлик, куч-қувват ва янги зафарлар тилади.
Аввалроқ Эрдоған Киевга сафаридан сўнг коронавируснинг “омикрон” штаммига чалинди.
"Бугун рафиқам ва ўзимда сезилган енгил симптомлардан кейин топширган COVID-19 тестимиз натижаси мусбат чиқди", — деб ёзган Туркия президенти.
Эрдўғоннинг сўзларига кўра, унга омикрон ташхиси қўйилган, касаллик енгил кечмоқда. "Ишни уйдан давом эттирамиз. Дуоларингизга муштоқмиз", — деб қўшимча қилди давлат раҳбари.
Янгиликлар лентаси
0