Ўзбекистонда коронавирус: касалланишлар сони пасайишда давом этмоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЛечение больных с COVID-19 в ГКБ №52
Лечение больных с COVID-19 в ГКБ №52 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2022
Oбуна бўлиш
Сутка давомида 887 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 228 796 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 887 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 228 796 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари: Қорақалпоғистон Республикасида (32), Андижон вилоятида (19), Бухоро вилоятида (20), Жиззах вилоятида (18), Қашқадарё вилоятида (20), Навоий вилоятида (12), Наманган вилоятида (17), Самарқанд вилоятида (49), Сирдарё вилоятида (8), Сурхондарё вилоятида (45), Фарғона вилоятида (61), Хоразм вилоятида (41), Тошкент вилоятида (107), Тошкент шаҳрида (438) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
148 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 212 183 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоизга етди.

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 1 584 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 393,0 миллиондан ошди, 5,7 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (76,5 млн), Ҳиндистонда (42,1 млн), Бразилияда (26,5 млн).
Янгиликлар лентаси
0