Жамият

Тошкент метросида поезд икки бекат орасида тўхтаб қолди

© Sputnik / Павел Лисицын / Фотобанкка ўтишНовые вагоны Екатеринбургского метро
Новые вагоны Екатеринбургского метро - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тошкент метрополитенида навбатдаги носозлик кузатилди.
Тошкент метрополитенида навбатдаги носозлик кузатилди. Пойтахт метрополитени ҳолат юзасидан маълумот берди.
5 февраль куни соат 19:27да Тошкент метрополитенининг "Халқлар дўстлиги" ва "Миллий боғ" бекатлари оралиғида ҳаракатланиб келаётган 4-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик кузатилган ва поезд ҳаракатдан тўхтади.
Шу вақт машинист керакли чора-тадбир қўллаб, ҳаракат таркиби "Миллий боғ" бекатига олиб келинган ва барча йўловчилар бекатга туширилди. Ушбу поездга ёрдам кўрсатиш мақсадида кейинги навбатда ҳаракатланаётган поезд ҳам йўловчиларни "Миллий боғ" бекатида қолдирган ва таъмир учун Чилонзор электродепосига йўналтирилди.
"Техник носозлик сабаб юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз", – дейилган ахборотда.
Янгиликлар лентаси
0