Ҳодисалар

Тошкентда 4та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди

© Fotolia / ChiccoDodiFCМигалка на полицейском автомобиле
Мигалка на полицейском автомобиле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Олмазор туманида 4та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди.
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Тошкентда 4та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишича, бугун соат 13:00да Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорасарой кўчасида ҳайдовчилар: 1. 1993 йилда туғилган Ж.О. бошқарувидаги "Mercedes Benz" русумли юк автомобили; 2.1966 йилда туғилган Р.Г. бошқарувидаги "Lacetti" русумли; 3. 1989 йилда туғилган А.У. бошқарувидаги "Cobalt" русумли; 4. 1998 йилда туғилган А.М. бошқарувида бўлган "Hyundai Sonata" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлди.
"Lacetti" русумли автомобилда бўлган 2 нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди.
ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0