Ҳодисалар

Квадрокоптер билан ушланган россиялик блогерга қандай чора кўрилди?

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишПразднование Дня города в Москве
Празднование Дня города в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бирор мамлкатга боришдан олдин ушбу мамлкат қонунчилиги билан озгина бўлсада танишиш керак.
ТОШКЕНТ, 7 фев - Sputnik. Бироз олдин Бухоро аэропортида қўлга олинган Россиялик блогер Максим Лымарь уй қамоғидан озод қилингани ва 9 февраль куни Новосибирскка қайтиб кетишини маълум қилган эдик.
Ўзбекистондаги Россия элчихонасининг матбуот котиби Дмитрий Данилов Sputnik мухбирига россиялик блогер ишининг тафсилотлари билан бўлишди.
Унинг сўзларига кўра, блогерга нисбатан ҳеч қандай жиддий чора кўрилмаган, шунчаки квадрокоптер конфискация қилинган холос. Квадрокоптер вазни енгил бўлишига қарамасдан, унга фото ва видео суратга олувчи мосламалар ўрнатиш мумкин. Бундай ҳолатда у автоматик равишда рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлган учувчисиз аппаратлар тоифасига киритилади.
"Қўрқинчли ҳеч нарса содир бўлмади. Ўзбекистон аввалгидай меҳмондўст ва сайёҳлар учун очиқ мамлакат бўлиб қолмоқда. Лекин келишдан олдин ҳеч бўлмаса ушбу мамлкат қонунчилиги билан озгина бўлсада танишиш керак. Айниқса сиз журналистика ёки блогерлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлсангиз" - дейди Данилов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2015 йилда республика ҳудудига оғирлиги 2 тоннагача бўлган учувчисиз аппаратларни олиб кириш, сотиш, сақлаш ва фойдаланишни таъқиқловчи қонун қабул қилинган. 2016 йидан учувчисиз аппаратларни олиб кириш учун махсус рухсатнома олиш тартиби жорий этилган.
2019 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб эса Ўзбекистон қонунчилигида учувчисиз аппаратларни олиб кириш, сақлаш, сотиш ва фойдаланиш учун 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси жорий этилган.
Янгиликлар лентаси
0