ОТМларда контракт тўлаш муддати узайтирилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2022
Oбуна бўлиш
Вазирлик хабарига кўра, қарор кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ўзбекистон ОТМларида контракт тўловлари муддати 1 мартгача узайтирилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, бу қарор кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган.
“2021/2022-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 марти этиб белгиланди”, - дейилган хабарда.
Ушбу муддат қуйидагилар:
тўлов-контракт асосида олий таълим муассасаларига талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;
тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;
табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;
ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, 1 январдан қатор давлат ОТМларига контракт нархини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилган.
Янгиликлар лентаси
0