Ўзбекистонлик дзюдочилар “Катта дубулға” мусобақасида учта медални қўлга киритишди

© Фото: Федерация дзюдо УзбекистанаСборная Узбекистана по дзюдо завершила турнир "Большого шлема" 3 бронзовыми медалями
Сборная Узбекистана по дзюдо завершила турнир Большого шлема 3 бронзовыми медалями - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2022
Oбуна бўлиш
Париждаги нуфузли мусобақада 5 нафар ўзбекистонлик дзюдочилари иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Париж “Катта дубулға” мусобақасини учта медаль билан якунлади. Бу ҳақда мамлакат дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар қилди.
Икки кун давом этган нуфузли мусобақада 5 нафар ўзбекистонлик дзюдочилари иштирок этган
Турнирнинг иккинчи куни Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) бронза медали учун кечган беллашувда канадалик Франсис Гаутиерга қарши татамига чиқди ва рақибини қўшимча бўлимда мағлубиятга учратди.
Токио Олимпиадаси совриндори Давлат Бобоновнинг (-90 кг) рақиби грузиялик Бека Гриниашвили ярим финалда тақиқланган ҳаракат учун хансоке, яъни жазо олгани учун татамига чиқмади. Натижада ғалаба ўз ўзидан Бобоновга берилди.
Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) бронза медали учун кечган беллашувда нидерландиялик тажрибали рақиб Михаел Коррелни иппон баҳоси эвазига мағлубиятга учратди.
Дзюдочилар 500 рейтинг очкосига ҳам эга бўлишган.
Ўзбекистон медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 10-ўринни эгаллади. Япония терма жамоаси 7 та олтин, 5 та кумуш, 6 та бронза медали билан биринчи бўлди. Францияликлар 3 та олтин, 1 та кумуш, 7 та бронза билан иккинчи ўринни банд этишган бўлса, кучли учликни Мўғилистон дзюдочилари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан якун ясашди.
Янгиликлар лентаси
0