“Uzbekistan GTL” заводида автоном электр ишлаб чиқариш қурилмаси ишга тушди

© Пресс-служба Министерства энергетики УзбекистанаНа заводе Uzbekistan GTL запустили установку по производству автономной электроэнергии
На заводе Uzbekistan GTL запустили установку по производству автономной электроэнергии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2022
Oбуна бўлиш
Республикадаги асосий нефт-газ корхоналарини, газ конларида ўрнатилган компрессор станцияларини GTL заводи ишлаб чиқарилаётган электр энергияси негизида ягона автоном тармоққа улаш имконияти ўрганилмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 фев - Sputnik. “Uzbekistan GTL” заводида 4 феврал куни корхонани электр билан таъминловчи биринчи буғ турбина генератори ишга туширилди, деб хабар қилмоқда “Ўзбекнефтгаз” АЖ.
GTL заводида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини автоном ишлаб чиқариш экологик жиҳатдан хавфсиз бўлиб, технологик жараён давомида ҳосил бўладиган ортиқча буғ ҳисобига амалга оширилади. Умуман олганда, GTL заводида қуввати 90 МВтгача бўлган электр энергиясини ишлаб чиқарадиган иккита буғ турбинали генератор ўрнатилган.
Электр энергияси ишлаб чиқариш қурилмасининг ишга туширилиши билан яқин кунларда GTL заводи нафақат ўзининг ишлаши учун зарур бўлган электр энергиясини ишлаб чиқаришни, балки республика миллий электр тармоғига қўшимча 45 МВтгача бўлган ҳажмда электр энергиясини етказиб беришни ҳам бошлайди.
Қўшимча ишлаб чиқариш қувватлар Шўртан газ-кимё мажмуаси, Шўртан нефт-газ қазиб чиқариш бошқармаси, шунингдек, бошқа ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектлар, жумладан, турар-жой бинолари ва тадбиркорлик субъектларини электр энергияси билан таъминлаш имконини яратади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ишчи гуруҳ ташрифи доирасида бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев асосий нефт-газ корхоналарини, жумладан, газ конларида ўрнатилган компрессор станцияларини GTL заводи ишлаб чиқарилаётган электр энергияси негизида ягона автоном тармоққа улаш имкониятларини ўрганиш бўйича топшириқ берди.

Мазкур қарор Ўзбекистон президентининг энергетика тизимининг барқарорлигини ошириш ва асосий ишлаб чиқариш объектларини, биринчи навбатда, нефт ва газ қазиб олиш объектларини автоном электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш бўйича топшириқларини бажариш доирасида амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0