АҚШ Россияга қарам бўлиб қолди

© AP Photo / Tony GutierrezНадпись "Нет топлива" на двери одной из заправочных станций в штате Техас, США
Надпись Нет топлива на двери одной из заправочных станций в штате Техас, США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2022
Oбуна бўлиш
Океан ортида Ғарб пропагандаси учун унчалик хуш бўлмаган воқеалар рўй бермоқда. Январь натижаларига кўра, Россия дизел ёқилғисининг Қўшма Штатларга етказиб бериш ҳажми уч йиллик рекордни ўрнатгани маълум бўлди.
Тегишли нашрлар ўз манбаларига таянган ҳолда Россия ёқилғиси импорти бир ярим миллион баррелдан ошиб кетганини ёзишмоқда. Шунга ўхшаш вазият гўёки Россиянинг Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўраётгани билан боғлиқ икки томонлама муносабатлар ортидан, юмшоқ қилиб айтдиган бўлсак, пародаксал бўлиб кўринади. Бироқ фақат биринчи қарашда.
"Vortexa" трекинг хизмати маълумотларига кўра, айни дақиқаларда АҚШнинг Шарқий соҳиллари томон Россия дизели ортилган бир неча танкерлар ҳаракат қилмоқда. Айнан у ерда ҳозир ёқилғининг бу тури жуда ҳам етишмаётгани кузатилмоқда. Бу эса ўрта даражадаги кутилмаган қатор омиллар натижасида рўй берди.
Штатларнинг Шарқий соҳилида совуқ қиш сабаб дизелга талаб ўсиши кузатилади – 2018 йилдан бошлаб энг йириги. Боз устига маҳаллий нефтни қайта ишлаш корхоналари ички талабни таъминлаш вазифасининг уддасидан чиқа олишмаяпти.
Бари Техас штатида жойлашган йирик "Marathon Petroleum" заводи тўхташидан бошланди. Маҳаллий нефтни қайта ишлаш мажмуаси ишлаб чиқаришни электр энергиясининг тақчиллиги сабаб бирданига камайтиришга мажбур бўлган. Бу тақчилликни кучли совуқ ва аҳолининг ошган талаби келтириб чиқарган.
Тарифланаётган воқеалар ўша роппа-роса бир йил олдин сув билан таъминлаш ва канализация тизимлари қувурлари музлаб қолган ва маҳаллий аҳоли турли йўллар билан исинишга урингани акс этган видеолар йўлланган Техасда рўй бермоқда. Кўламни тушуниш учун: "Marathon Petroleum" суткасида 600 минг баррелдан камроқ ишлаб чиқарарди, яъни электр энергиясини етказиб бериш тизимидаги узилиш занжири бошқа йирик ишлаб чиқарувчиларни ўз домига тортди.
Бу билан кўнгилсизликлар тугамади. Агар техасслик нефтчилар табиий форс-мажор сабабли таътилга чиқишган бўлса, уларнинг Шарқий соҳилдаги ҳамкасблари эса – бозор конъюнктураси сабаблигина. Сўнгги Америка савдо-сотиғида "West Texas Intermediate" нефть маркаси бир бочкаси учун 92 доллардан ошиб кетди. Бу ҳам рекорд саналади, лекин 2014 йилдан бошлаб
Шунга ўхшаш нарх нефтни қайта ишлаш ва иккиламчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш рентабеллигини минимумгача камайтиради, уларнинг нархини оширади. Шу боис нефтчиларга ишлагандан кўра бир муддатга ёпилиш осонроқ ва фойдалироқ.
Шимолдан, Канададан нефть етказиб беришнинг бирдан камайиши ҳам қўшимча инқирозли омил бўлди. У ерда бир йил аввал пандемия авжида бир неча маҳаллий нефтни қайта ишлаб заводлари ўз ишларини тўхтатганди, ва улар иши ҳозиргача қайта тикланмаган.
Амалда парадоксал вазият юзага келди. Америка нефть саноати нефть нархини ошириш мақсадида қўйилаётган ўзининг тузоғига тушди. Бундан шарт-шароитларда америкаликларнинг ўзлари ишлаб чиқаргандан кўра, Россия ёқилғисини сотиб олишлари ва уни океан орқали олиб келишлари фойдалироқ.
Аммо бу ерда ҳаддан зиёд ўзга бино қўймаслик лозим.
Ҳозирги бир ярим миллион баррель ҳажмидаги етказиб бериш – бу кам. "Energy Information Administration" маълумотларига қараганда, Қўшма Штатлар 2020 йилда турли эҳтиёжлар учун 44 миллиард галлон дизелини сарфлашган ва бу деярли бир миллард баррелни ташкил этади. Яъни маҳаллий бозорга кираётган Россия ёқилғиси жудам кам. Шу билан бирга ўша статистика маълум қиляптики, дизел Амерниканинг энг оммабоп ёқилғиси. Унинг ҳиссасига турли дистиллят ёқилғи турлари орасида 77 фоизгача истеъмол тўғри келади.
Бўлиб ўтаётган воқеалар, албатта, ҳеч қандай барбод бўлиш ва Россия энергия ташувчиларнинг Америка ички бозорига оммавий кириб бориши эмас, аммо вазият бирданига бир нечта фактларни яққол кўрсатади. Биринчидан, шундай ўз саноати жуда ривожланган Қўшма Штатлар каби мамлакат ички талабни ёпиш вазифасини эплай олмаслиги мумкин – бу учун совуқ об-ҳаво ва биржа индексларининг кўтариб тушиши кифоя. Иккинчидан, Россия энергия ресурслари нафақат яқин ва одатиш Европа, балки ҳатто океан ортида ҳам нафли ва талабгир экан.
Ва албатта, Вашингтон сиёсати мутлақо хотиржамлик билан Европадаги ҳарбий ваҳимани ошириш, уни Россия билан энергетика ҳамкорлик қилишдан қатъиян воз кечиш ва ўша Россия ресурсларини ўз талабини қондириш учун сотиб олмасликка чақириқлари билан уйғунлашиши диққатга молик факт.
АҚШнинг "Шимолий оқим-2"га қарши ҳам санкциялар киритиш таҳдидлари Европа иттифоқи учун мазах қилиш бўлиб кўринади. Фақат кўр Америка ташқи сиёсати бир ёқлама эканини кўрмаслигини мумкин. Вашингтон ўз манфаатларини таъминлаш мақсадида Европадаги стратегик ҳамкорларининг муқобил талабларига аҳамият бермасликка тайёр.
Америка Брюсселга Москва билан қандай муносабатларни йўлга қўйиг зарурлигини айтиб туради деб ҳам айтишади. Аммо сўнгги йилдаги воқеалардан сўнг, Германия газ қувурини ишга туриш масаласига қарши бўлаётгани, Австрия эса очиқчасига Россиянинг ҳеч қандай хатти-ҳаракатлари Венанинг газ етказиб бериладиган ҳиссасидан воз кечмаслигини маълум қилмоқда. Буларнинг бари ғарблик дўстлар орасида кўрсатилган ҳамжиҳатлик йўқлигини намоён қилади.
АҚШнинг кичик бўлса ҳам дизел юки навбатдаги томчи бўлиши мумкин ва ғарблик ҳамкорларнинг шундоқ ҳам унчалик яхши бўлмаган муносабатларига зарар етказади.
Янгиликлар лентаси
0