Иқтисод

“Фольксваген Груп Рус”ни Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш имконияти қизиқтирмоқда

© Фото: Минэнерго УзбекистанаМинистр энергетики Узбекистана Алишер Султанов провел в Ташкенте переговоры с генеральным директором "Фольксваген Груп Рус" Штефаном Меха.
Министр энергетики Узбекистана Алишер Султанов провел в Ташкенте переговоры с генеральным директором Фольксваген Груп Рус Штефаном Меха. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Энергетика вазири Алишер Султанов “Фольксваген Груп Рус” компанияси бош директори Штефан Меха билан музокаралар ўтказди.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқариш ривожланиши “Фольксваген Груп Рус” МЧЖда катта қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султановнинг компания бош директори Штефан Меха билан музокаралари давомида маълум бўлди.
Тошкентдаги учрашувда чет эл томонига яқин йилларда Ўзбекистонда “Евро-5” синфидаги автомобиль ёқилғиси, жумладан, бензин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқаришни ривожлантириш режалари ҳақида маълумот берилган.
Хусусан, 2021 йилнинг декабрь ойида Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метан асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича GTL заводи ишга туширилгани, бу эса “Евро-5” стандарти талабларига жавоб берадиган дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада диверсификация қилиш ва ошириш имконини бериши таъкидланган.
Ўзбекистонда маҳаллий электромобилларни сотиб олганлик учун йиғим бекор қилиниши мумкин
Бундан ташқари, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда, бунинг натижасида 2025 йилдан бошлаб 1,75 миллион тонна “Евро-5” стандартидаги нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш режалаштирилган.
“Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқариш каби йўналишнинг ривожланиши “Фольксваген Груп Рус” МЧЖда катта қизиқиш уйғотди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда электромобиллар олиб киришда акциз солиғи ва божхона тўловлари олинмайди”, - дейилган хабарда.
Бир қатор ёқилғи қуйиш шохобчалари негизида электромобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолият кўрсатмоқда ва бу йўналишда хусусий тадбиркорлик субъектлари ривожланиб бораётгани қайд этилди.
Хорижий делегация аъзолари Ўзбекистонда 2030 йилга бориб умумий энергетика балансидаги улуши камида 25 фоизни ташкил этиши режалаштирилган қайта тикланувчи энергия манбалари(ҚТЭМ)ни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди.
Учрашувда томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар. Истиқболли таклифларни батафсил кўриб чиқишга келишиб олдилар.
Янгиликлар лентаси
0