Жамият

Қўнғирот-Наманган-Андижон йўналишида биринчи рейс амалга оширилди

© Фото: АО O‘ztemiryo‘lyo‘lovchiПассажирский поезд по маршруту "Кунград – Наманган – Андижан – Кунград"
Пассажирский поезд по маршруту Кунград – Наманган – Андижан – Кунград - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Мамлакатнинг 8 та ҳудудини ўзаро боғлайдиган транспорт қатнови йўлга қўйилди.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. 5-7 февраль кунлари 654/653 - сонли йўловчи поездлари Қўнғирот-Наманган-Андижон-Қўнғирот йўналишида биринчи рейсини амалга оширди, деб хабар бермоқда “Ўзтемирйўловчи” АЖ.
Таъкидланишича, бундай узоқ масофага ҳаракатланадиган поездлар қатнови мамлакатда илк бора йўлга қўйилган. Қўнғиротдан мазкур поездда йўлган чиққан йўловчилар Хўжайли, Нукус, Учқудуқ, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Гулистон, Тошкент, Наманган шаҳарларидан ўтиб Андижон шаҳрига етиб келишади. Андижондан йўлга чиққан йўловчилар ҳам бу шаҳарлар орқали ўтиб Қўнғиротга етиб борашади.
“Ушбу йўналишда поездлар қатновининг йўлга қўйилиши, юртимизда ички туризмни янада ривожлантириш учун ҳам жуда катта имконият яратади”, - дейилган хабарда.
Поездлар ҳаракат жадвалига кўра шанба кунлари Қўнғиротдан, якшанба кунлари Андижондан қатновини амалга тоширади. Келгусида улар қатновини кўпайтириш кўзда тутилган.
Тошкент-Қўнғирот йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Янгиликлар лентаси
0