Ўзбекистон ва Тожикистон чегара бўйича баённома имзолади

© Sputnik / Григорий СысоевПограничник. Архивное фото
Пограничник. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2022
Oбуна бўлиш
Тожикистон ва Ўзбекистон чегара масалалари бўйича протокол имзолади.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Тожикистон ва Ўзбекистон чегара масалалари бўйича олти кунлик музокаралар якунлари бўйича протокол имзолади. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот департаменти хабар қилди.
“Тожикистон-Ўзбекистон ишчи гуруҳи 31 январдан 5 февралгача Жиззахда чегара масалалари бўйича навбатдаги музокаралар олиб борди”, - дейилган ахборотда.
Қайд этилишича, учрашув демаркация бўйича қўшма комиссия иши доирасида бўлиб ўтган. Тожикистон-Ўзбекистон чегарасининг демаркация чизиғи лойиҳаси бўйича қўшма таклифлар тайёрланди.
Ишчи гуруҳ мутахассислари чегара ҳудудларида ҳам бўлди.
Учрашув дўстона ва яхши қўшничилик руҳида ўтди, якунида баённома имзоланди.
Томонлар чегара масалалари бўйича навбатдаги учрашувни Тожикистонда ўтказишни режалаштиришди.
Янгиликлар лентаси
0