Эксперт: СССР ва Иттифоқ давлатини солиштириш - бу хато

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишСтанислав Притчин
Станислав Притчин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2022
Oбуна бўлиш
Иттифоқ давлатини СССР билан барча таққослашлар шунчаки кулгили - эксперт Станислав Притчин.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Иттифоқ давлатини СССР билан барча солиштиришлар бу шунчаки кулгили ҳолатлар, деди Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти қошидаги Марказий Осиё ва Кавказни ўрганиш маркази эксперти Станислав Притчин.
Унинг сўзларига кўра, бу икки тушунчанинг фалсафа ва мафкура нуқтаи назаридан фарқи жуда катта.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Беларус президенти Александр Лукашенко Россия журналисти Владимир Соловьёвга берган интервюсида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон 15 йилдан кейин Россия ва Беларусдан иборат бўлган Иттифоқ давлатига қўшилиши мумкинлигини айтганди.
“Миллий тикланиш” партияси лидери Алишер Қодиров Беларус раҳбарининг гапларини танқид қилиб, “Совет Иттифоқини қайта тиклашга уринишлар, бунга интилаётган давлатларнинг барбод бўлишига олиб келиши мумкин”, деб огоҳлантирди.
"СССР билан барча таққослашлар шунчаки кулгили", - деди Станислав Притчин.
Эксперт СССР давлат фаолиятининг фалсафасини, унинг иқтисодий ривожланишини олдиндан белгилаб берган марксизм-ленинизм коммунистик мафкурасига амал қилганлигини тушунтиради. Республикалари ягона тузилманинг бир қисми бўлиб, суверенитетга эга эмас эди.
Иттифоқ давлати ёки турли интеграция бирлашмалари, масалан, ЕОИИ бу бошқа масала. Уларда ҳеч ким мамлакат мустақиллигига тажовуз қилмайди. Иқтисодий ривожланиш учун кўплаб имкониятлар пайдо бўлади.

"Бу оддий нарса - Ўзбекистондан келган меҳнат мигрантлари республика ЕОИИ аъзо бўлмагани учун патентга қанча тўлов тўлайди? Бу миллиардлаб долларни ташкил этади. Бу пул мигрантларнинг оилаларига ёрдам бериши мумкин эди", - дейди Притчин.

У таъкидлашича, ҳар бир давлатнинг ўз-ўзини мустақил идора қилиш ҳуқуқи сақланиб қолган ва ички сиёсат масалаларига таъсир кўрсатмайдиган иттифоқ ва интеграция бирлашмалари - давр талабидир. Бу борада Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари - Евроосиё иқтисодий иттифоқи аъзолари эканлигидан бошлаш керак.
"Ҳеч бўлмаганда савдо муносабатларидаги тўсиқ ва чекловларсиз муҳит яратиш учун ЕОИИга қўшилиш ҳақида ўйлаб кўриш керак. Бу оддий арифметика ва бунда мафкуравий асосларни излаш керак эмас", - деб хулоса қилди эксперт.
Ma`no тадқиқот ташаббуслари маркази директори, сиёсатшунос Бахтиёр Эргашев Sputnik мухбирига изоҳ берди.
Сиёсатшуноснинг таъкидлашича, иттифоқ давлати ва Совет Иттифоқи – бу тузилиши жиҳатидан бир-биридан принципал фарқ қиладиган бирлашмалардир. Совет Иттифоқи - бу федератив иттифоқ бўлиб, унинг ягона маркази Москвада эди. СССР интеграциялашган бирлашма бўлиб, унда республикалар шубҳасиз бир хил ҳуқуқларга эга эди, лекин уларда ягона сиёсий ва иқтисодий маркази бўлган.
Эргашевнинг сўзларига кўра, иттифоқ давлатида бу кўзда тутилмаган. Бу ўз молия ва божхона тизимлари, қуролли кучлари, давлат ҳокимияти тизими ва мустақил равишда сайланадиган раҳбарларга эга бўлган суверен давлатлар уюшмасидир. Мамлакатлар ўз сиёсатини олиб боради, бироқ озми-кўпми ягона позициялардан туриб ҳаракат қилишга интилишади.
Янгиликлар лентаси
0