Навоий вилоятида ўтказилган текширувда ёқилғини талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишЗаправка автомобиля на АЗС
Заправка автомобиля на АЗС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2022
Oбуна бўлиш
“Навоий нефть базаси”да ўтказилган текширувда маҳсулотларни талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланди.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Ўзбекнефтгаз” АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти томонидан навбатдаги ўрганиш “Навоий нефть базаси” МЧЖда ўтказилиб, натижада нефть маҳсулотларининг сақланиши, истеъмолчиларга етказиб берилиши, дебиторлик, кредитор қарздорликлар билан кўплаб ноўрин харажатлар, шунингдек, амалдаги қонунчиликка риоя қилинмаслик ҳолатлари аниқланди.
Жамиятнинг Зарафшон филиали бошлиғи Е.Тўхтамуратов, филиалнинг собиқ бош ҳисобчилари Р.Умаров ва Ж.Амантаевлар томонидан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиб, 8 та хусусий АЁҚШларнинг интерактив карталарига жами 4 110,8 млн сўм пул маблағларини сунъий равишда киритилиб 866,3 тонна нефть маҳсулотларини ўзлаштирганлиги аниқланди.
Зарафшон филиали цехи бошлиғи Ў. Жўраев жавобгарлигидаги нефть маҳсулотлари хатловдан ўтказилганда жами 1 171 кг умумий қиймати 9,9 млн сўмлик нефть маҳсулотларининг камомади расмийлаштирилди.
Жамият ва унинг филиаллари тассаруфидаги ФЁТШларда сақланаётган нефть маҳсулотларининг хақиқий қолдиқлари хатловдан ўтказилганда, 3 та ФЁТШларда жами 516 литр умумий қиймати 5,1 млн сўм бўлган нефть маҳсулотларнинг камомади аниқланди.
Товар-моддий бойликлар хатловдан ўтказилганда эса, 16 нафар ходимларнинг жавобгарлигида бўлган 6,8 млн сўмлик ҳар хил турдаги товарлар камомади аниқланди.
Жамиятда фаолият юритган ва меҳнат шартномаси бекор қилинган 4 нафар ходимларнинг қарздорлиги 33,9 млн сўмни ташкил этди.
Бундан ташқари, филиаллардаги автоёнилғикашларнинг ҳаракати ўрганилганда, 22 ҳолатда ҳақиқатда босиб ўтилган йўл масофасига нисбатан, йўл варақаларида ортиқча масофани қўшиб ёзилиши оқибатида, жами 961 литр умумий қиймати 6,8 млн сўмлик нефть маҳсулотлари асоссиз ҳисобдан чиқарилганлиги аниқланди.
Камчиликларни ундириш ва вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш учун ўрганиш ҳужжатлари тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилди.
Янгиликлар лентаси
0