Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Норвегиялик олимлар “узоқ умр” менюсини тузишди

© Pixabay/ Rita Eужин диета
ужин диета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Таркибида шакар ва туз бўлган ҳамда қайта ишланган қизил гўшт маҳсулотларини кўп истеъмол қилиш - қандли диабет ва саратон касалликларига олиб келади.
Норвегиялик олимлар умрни бир йилдан кўпроқ муддатга узайтирадиган парҳез тузишди. Бу ҳақида The Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Берген университети мутахассисларининг таъкидлашича, Ғарб мамлакатлари аҳолиси таркибида шакар ва туз бўлган ҳамда қайта ишланган қизил гўшт маҳсулотларини кўп истеъмол қилади.
Бундай озиқ-овқат семириш, юрак-қон-томир, қандли диабет ва саратон касалликларига олиб келади. Буюк Британияда катта ёшли аҳолининг ярми, АҚШда эса аҳолининг ярми ортиқча вазндан азият чекади.
Тадқиқотчилар бир кунда 200 гр. дон маҳсулотлари, 200 гр. балиқ, 25 гр. ёнғоқ, 200 гр. дуккакли маҳсулотлар, 40 гр. мева-сабзавотлар ва 50 граммдан кўп бўлмаган оқ гўшт истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда.
Ва шу билан биргаликда қизил ва дудланган гўшт, колбаса, сосискалардан бутунлай воз кечиш лозим.
Бундай парҳезга амал қилган 20 ёшли инсон умрини тахминан 13 йилга, 60 ёшли киши 8,5 йилга, 80 ёшли инсон эса 3,5 йилга узайтира олиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0