Самарқанд вилояти – январь ойида энг кўп туғилиш бўйича етакчи

© Depositphotos.com / FineShine аватар7 063FineShineДетские ножки в руках матери
Детские ножки в руках матери - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2022
Oбуна бўлиш
Январь ойида республика бўйича 69 198 тирик чақалоқ дунёга келган. Энг кам туғилиш Сирдарё ва Навоий вилоятларида қайд этилган.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. 2022 йилнинг январь ойида республика бўйича 69 198 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6918 тага кўп. Бундан Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотлари дарак бермоқда.
Янги йилнинг биринчи ойида энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида - 8516 та кузатилган. Кейинги юқори ўринларда Фарғона (7528), Қашқадарё (7417), Андижон (6249), Сурхондарё (6060) ва Наманган (6046) вилоятлари.
Тошкент шаҳрида 5864 та, Тошкент вилоятида эса 4184 та туғилиш қайд этилган. Қорақалпоғистон Республикаси (3408), Бухоро (3493), Жиззах (3198) ва Хоразм вилоятлари (3386) қуйи поғоналардан ўрин олган.
Энг кам туғилиш Сирдарё (1915) ва Навоий (1934) вилоятларида қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра 35,2 миллион кишини ташкил этган. Шундан 17,5 миллион нафари аёллар, 17,7 миллион нафари эркаклар.
Ўзбекистонда Янги - 2022 йилнинг биринчи суткасида 2316 нафар чақалоқ дунёга келган эди. Бу сўнгги беш йилдаги энг юқори кўрсаткич.
Янгиликлар лентаси
0