Академик Эдвард Ртвеладзе вафот этди

© Фото из личного архива Эдварда РтвеладзеСкончался председатель научного совета Всемирного общества по изучению, сохранению и популяризации культурного наследия Узбекистана Академик Эдвард Ртвеладзе
Скончался председатель научного совета Всемирного общества по изучению, сохранению и популяризации культурного наследия Узбекистана Академик Эдвард Ртвеладзе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2022
Oбуна бўлиш
Атоқли археолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Ртвеладзе Эдвард Васильевич 80 ёшида вафот этди.
Атоқли археолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Ртвеладзе Эдвард Васильевич 80 ёшида вафот этди.
Эдвард Ртвеладзе Марказий Осиё, Кавказ ва қўшни мамлакатларнинг тарихи, археологияси, нумизматикаси, маданияти ва санъати соҳасида етук олими эди.
Эдвард Ртвеладзе 840 дан зиёд илмий иш, жумладан, 41 монография муаллифидир. Беш юздан зиёд илмий мақоласи Ўзбекистон, Россия, Италия, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея, Греция, Грузия, Польша, Ҳиндистон каби давлатлардаги нуфузли илмий нашрларда чоп этилган. Унинг илмий раҳбарлигида 14 фан доктори ва фан номзодлари тайёрланган.
1972 йилда Шимолий Бақтрия ҳудудида тадқиқот олиб борган Ртвеладзе Кампиртепанинг ноёб қадимий ёдгорлигини топди. У "Беруний" номидаги давлат мукофоти (1985), “Буюк хизматлари учун” (2001) ва “Меҳнат шуҳрати” (2003), "Эл юрт ҳурмати" (2017) ҳамда Грузиянинг “Гирдебис ордени” – “Шон-шараф” орденлари (2001) билан тақдирланган. Шунингдек, у Грециядаги Авлиё Константин ордени ва фан ва техника соҳасидаги Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати (2007) бўлган.
Олим Европа профессорлар уюшмасининг дипломини олган (2007). Ўрта Осиё (Ўзбекистон — 1962 йилда, Туркманистон 1961 йилда) ва Шимолий Кавказ (Ставропол ўлкаси, Карачай-Черкесия, Кабардин-Балкар, Шимолий Осетия)да ўтказилган юздан ортиқ археологик экспедицияларда қатнашган.
Янгиликлар лентаси
0