Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ёши узайтирилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2022
Oбуна бўлиш
Янги қонунга кўра, ўқувчилар ва талабалар ўқиши давомида 23 ёшгача боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиши мумкин. Илгари 16 ёшгача эди.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистонда боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ёши узайтирилди. Бу президент имзолаган айрим қонун ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунда айтиб ўтилган.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, ногиронлик пенсиялари Чернобил АЭСдаги авария оқибатида III гуруҳ ногирони бўлган шахсларга ҳам тўланади. Илгари фақат I ва II гуруҳ ногиронларига тўланиши белгиланган.
Оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари (болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар) ёши 18 ёшгача этиб белгиланди. Илгари 16 ёшгача эди.
Ўқувчилар ва талабалар ўқиши давомида 23 ёшгача боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиши мумкинлиги белгиланди. Илгари 18 ёшгача эди.
Парваришга муҳтож ёлғиз пенсионерларга 36,4 млрд сўм ажратилади
Шунингдек, болани парваришлаш таътилининг иш стажига қўшиладиган даври 6 йил этиб белгиланди. Илгари жами 3 йилдан кўп бўлмаган давр киритилган.
Янгиликлар лентаси
0