Ҳодисалар

Қашқадарёда поликлиника бош шифокори пора билан қўлга тушди

© Bernad GavrilМужчина кладет конверт с деньгами в карман пиджака
Мужчина кладет конверт с деньгами в карман пиджака - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Туманларидан биридаги Марказий поликлиника бош шифокори автотураргоҳ ташкил этиш учун 20 сотих ер ажратилишида ўз "хизматини" таклиф қилган.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Қашқадарё вилояти туманларидан биридаги кўп тармоқли марказий поликлиника бош шифокорипора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
У бошқа бир фуқарога мазкур туман тиббиёт бирлашмасининг автомашиналар турар жойидан давлат шерикчилиги асосида пуллик автотураргоҳ ташкил этиш учун 20 сотих ер ажратилишида ёрдам ваъда қилган. Бош шифокор бу бирлашмадаги таниши орқали ёрдам бермоқчи бўлган. Хизмати эвазига 2 минг доллар талаб қилган. Шу пуллардан 500 доллар ва 10 млн сўмни ўз хизмат хонасида олган вақтида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари 50 минг доллар пора билан қўлга тушгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0