Сиёсат

ИИВда қатор тайинловлар амалга оширилди

© Sputnik / Алексей ФилипповПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тайинловлар Навоий, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистонда амалга оширилган.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистон ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Подполковник Мансур Муратов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Беруний тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар Муратов Қорақалпоғистон ИИВ бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Ниетбай Адилбеков Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Кегейли тумани ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган. Тайинловга қадар Адилбеков Қорақалпоғистон ИИВ бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Подполковник Жамшид Тангриeв Бухоро вилояти ИИБ Олот тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар Тангриeв Бухоро вилояти ИИБ Қоракўл тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган.
Подполковник Азамат Исмоилов Бухоро вилояти ИИБ Шофиркон тумани ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган. Тайинловга қадар Исмоилов Бухоро вилояти ИИБ Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бўлими бошлиғи бўлиб меҳнат қилган.
Подполковник Обиджон Рўзимуродов Навоий вилояти ИИБ Хатирчи тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар Рўзимуродов Навоий вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган
Подполковник Анвар Ражабов Навоий вилояти ИИБ Конимех тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар Ражабов Навоий вилояти ИИБ Хатирчи тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Янгиликлар лентаси
0