Лавров Зеленский Ғарбга нима учун кераклигини тахмин қилди

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2022
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ раҳбари: Украина президенти Владимир Зеленский Ғарбга Россиянинг тинчини бузиш учун восита сифатида керак.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Ғарбга Россиянинг тинчини бузиш учун восита сифатида керак. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Буюк Британия ТИВ раҳбари Лиз Трасс билан музокаралар якунидаги матбуот анжуманида маълум қилди.
“Чамаси, ғарблик ҳамкорларимизга президент Зеленский Россияни тинчлигини бузиш учун восита сифатида даркор, холос. У у ерда нималар деб ўйлаши ва Украина иқтисодиёти, Украина бюджети бу ваҳиманинг қандай салбий оқибатларига дучор бўлиши ҳеч кимни қизиқтирмайди”, - деди Лавров.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги пайтлардаги ваҳимали миш-мишлар ортидан инвестициялар Украинадан қочишмоқда, элчихоналар ходимларини эвакуация қилишмоқда, Ғарб мамлакатлари эса фуқароларидан Украинани тарк этишни сўрашмоқда.
Сўнгги вақтларда Ғарб мамлакатларида ҳамда Киевда Россининг Украинага эҳтимолий ҳужуми ҳақидаги баёнотлар янграмоқда. Россия томони бундай айбловларни такрор ва такрор рад этиб келмоқда.

Мавзуга оид:

Агар бу Россияга боғлиқ бўлса, унда уруш бўлмайди - Лавров
“НАТО билан жанг қилишимиз керакми”: Путин Макрон билан музокаралардан сўнг нималар деди
Песков АҚШнинг Европага қўшимча куч юборишига муносабат билдирди
Янгиликлар лентаси
0