Жамият

Мирзиёев Самарқанддаги йиғилишда 10 нафар раҳбарни ишдан олди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Самарқанд халқаро аэропортининг янги терминалида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Ўта танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев вилоятдаги секторлар ва тегишли мутасаддилар жуда суст ишлаётганини кўрсатиб ўтди.
Фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун:
Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлонов;
Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров;
Марказий банкнинг вилоят бошқармаси раҳбари О.Тўхтаев,
Оқдарё тумани прокурори Д.Кубаев;
Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари Ж.Қодиров, Ф.Гафаров ва Д.Ибрагимов;
Ургут ва Пайариқ туманлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари А.Алмазов ва М.Эргашев;
вилоят электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ғ.Маматқулов ишдан олинди.
Уларнинг баъзиларига нисбатан тўпланган, шу жумладан коррупция ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар асосида жиноий иш очиш масаласи ўрганиб чиқилади.
Янгиликлар лентаси
0