Жамият

Мирзиёев: Тошкентда ҳаракатланиш тезлиги 60 км/соатгача пасайтирилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Президент яқинда Тошкентда тезлик кўпи билан 60 км/соатгача белгилангани тўғрисидаги қарор чиқишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрида ҳаракатланиш тезлиги 60 км/соатгача пасайтирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф чоғида маълум қилди.
Давлат раҳбари Самарқандда янги қурилган ер ости тоннели, йўлларни кўздан кечира туриб, хавфсиз йўл, хавфсиз пиёда концепциясини яратиш борасида гапирган.

“Яқинда Тошкентда тезлик кўпи билан 60 км/соатгача белгилангани ҳақида қарор чиқади”, — деди президент.

Бундан ташқари, Мирзиёев Тошкент шаҳрига трамвай қайтарилиши режасини ҳам маълум қилди.
“Трамвайни Тошкентга ҳам қайтармоқчимиз. Фуқаролардан бу борада кўплаб хатлар ва мурожаатлар келяпти", — деган давлат раҳбари. Унинг сўзларидан "Дарё" нашри иқтибос келтирган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ўқитмасдан ва ўргатмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун жазони кучайтириш юзасидан таклиф киритиш топшириғини берган эди.

Мавзуга оид:

Тошкентда трамвай фаолиятини тиклаш таклиф қилинди
Янгиликлар лентаси
0