Иқтисод

Ўсимлик ёғини ҚҚСдан озод қилиш муддати яна узайтирилди

© Sputnik / Георгий Зимарев / Фотобанкка ўтишМасло
Масло - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Янги қонун билан айрим озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС имтиёзлари яна узайтирилади
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистонда ўсимлик ёғини қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) озод қилиш муддати узайтирилди. Бу президент 9 февралда имзолаган айрим қонун ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунда (ЎРҚ–752-сон) кўзда тутилган.
Ҳужжат билан қуйидагиларнинг ҚҚСдан озод қилиш муддати 2022 йил 30 апрелгача узайтирилди:
Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;
ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.
Ўзбекистонда гўшт, балиқ, картошка 2021 йил 10 октябрдан 31 декабргача ҚҚСдан озод қилинган эди. Жорий йил январида Қонунчилик палатаси депутатлари бу имтиёзларни яна тўрт ойга узайтиришга қаратилган қонунни қабул қилишган эди.
Янгиликлар лентаси
0