Колумнистлар

Путинни ёвузлаштириш - Ғарбнинг ўзига қарши иш берди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Фотобанкка ўтишПремьер-министр РФ Владимир Путин провел тренировку по дзюдо в Школе высшего спортивного мастерства в Санкт-Петербурге
Премьер-министр РФ Владимир Путин провел тренировку по дзюдо в Школе высшего спортивного мастерства в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ғарб "даҳшатли диктатор ва тажовузкор Путин"ни ўйлаб топди - ҳақиқий Путин эса ушбу образдан ўз фойдасига фойдаланишга қарор қилди.
Ғарб Владимир Путин нимани истаётганини тушунмайди: на унинг ҳаракатлари мантиқини, на тактикасини. Нега ва нима учун роппа-роса уч ой олдин Россия президенти НАТОни шарққа кенгайтирмаслик кафолатларини талаб қилди? Нега у Украинанинг атлантизация қилинишига йўл қўйилмаслиги масаласини кўндаланг қўйди?
Англо-сакслар ушбу саволларга аниқ жавобга эга эмаслар, шунинг учун улар ҳам уларнинг хаёли ҳамма нарса рўй бериши мумкин, ҳатто Россиянинг Украинага "бостириб кириши" ҳам. Бундан ташқари, ана мана деганча содир бўлиши “аниқ” бўлган "рус тажовузкорлиги" - ўтган баҳорда ташвиқот сифатида бошланган бўлса, бу қишнинг охирига келиб у васваса характерини олди. Англо-сакслар ўзларининг ўйлаб топган уйдирмага ўзлари ишона бошлагани маълум бўлди, аммо бу ҳам уларга Путинни яхшироқ тушунишга ёрдам бермади. Айни пайтда Путиннинг бугунги тактикаси мантиқи мутлақо тушунарли - бу унинг энг севимли дзюдосидир.
Путин Ғарб қуроли кучини унинг ўзига қайтарди: ташаббусни рақибдан тортиб олиб унинг ўз кучини ўзига қарши зарбага айлантирди. Ғарб "даҳшатли диктатор ва тажовузкор Путин"ни ўйлаб топди - ҳақиқий Путин эса ушбу образдан ўз фойдасига фойдаланишга қарор қилди. Йиллар давомида англо-сакслар ўз манфаатлари учун Путинни ёмон қилиб кўрсатишди.
Бунинг бир қанча сабаблари бор эди. "Рус ёввойиларидан" ростакамига қўрқишдан тортиб Россияни абадий нотўғри тушуниш, у билан ҳисоблашни истамаслик ва Россияни “тийиб туриш” сиёсати ҳамда ўз иттифоқдошларини онгли равишда Россия билан қўрқитиш ва ҳатто АҚШ ички сиёсий курашида бундан фойдаланишгача. Аммо сабаблар ва нисбатлар энди муҳим эмас: асосийси англо-сакслар Путин учун замонамизнинг энг хавфли одами қиёфасини яратдилар. Бу, албатта пропаганда ва ушбу образни яратганлар ундан ўзларига керакича фойдаланишди (“Путин Трампни президент этиб сайлади” каби сарлавҳаларни эсга олинг), лекин айни дамда Ғарб оммаси (ёвуз Путин образи айнан ғарбликлар учун ўйлаб топилган) ва сиёсатчиларининг Путин образига реакциясини назорат қила олмай қолдилар. Яъни Ғарб сиёсий раҳбарларидан айримлари Путиндан ҳар қандай ишни кутиш мумкин эканига ўзларига ҳам ишона бошлади. Бундай вазиятда Путин Ғарбни ўз қўрқувлари қармоғига туширишга, кучсиз жойига зарба беришга қарор қилди.
Россия Ғарбни Украинадан чекинишга мажбур қилмоқчи, ва англосаксларни рус дунёси чегарасини қайта кўриб чиқиш режасидан воз кечишга мажбурламоқчи. Ҳозирча Украина Ғарб таъсири остида қолмоқда - лекин бу вақтинчалик тарихий хато иккига бўлинган бир халқ томонидан кейинчалик тузатилади. Украинани атлантизация қилишнинг иложи йўқ.
Англо-сакслар Украинани Ғарб блокига расман қўшилишга мажбурламоқчи эмаслар. Бундан ташқари, улар бу билан Россияни тўлақонли можарога провокация қилиш мумкинлигини тушунишади. Бироқ, шу билан бирга, улар Украинанинг НАТОга қўшилмаслигига ҳеч қандай кафолат беришни хоҳламайдилар, ҳатто вақт чекланган бўлса ҳам - чунки бу мамлакатни ғарбий лагерга ўтиш учун ҳамма нарсасини тиккан ҳозирги Украина элитасига кучли зарба бўлади.
Бундай шароитда Россия Украинадаги ички сиёсий муносабатлардаги ўзгаришларни йиллар давомида кутиши мумкин. Шу билан бирга, атлантикачилар қўлида ҳар доим Россияга босим ўтказиш учун идеал воситага пайдо бўлади. Украинадан умуман Россия-Европа муносабатларини ва Россиянинг алоҳида Европа давлатлари билан алоқаларини чеклаш учун фаол фойдаланилади. Англо-сакслар Украина инқирозини юмшатишдан мутлақо манфаатдор эмаслар ва улар бундан узоқ вақт давомида Россияни “тийиб туриш” сиёсатида фойдаланишлари мумкинлигига амин эдилар.
Ушбу вазиятда Путин мутлақо ғалаба қозонадиган ҳаракат қилади: у англо-сакслар билан бирга ўйнашни бошлайди. Баҳордан бери у уларга атлантикачиларнинг энг ёмон умидларини оқлаб, ҳақиқатан ҳам Украинага зарба бермоқчи бўлаётгандек қилиб кўрсатишни бошлайди. Август ойида америкаликларнинг Афғонистондан олиб чиқилиши АҚШ обрўйи учун ҳалокатга айланади, АҚШ обрўсига жиддий зарба бўлади ва “мижоз”давлатлар асабийлаша бошлайди. Айниқса, Украина - агар бирор нарса бўлса, америкаликлар бизни ҳимоя қилмайди, деган фикр кела бошлади.
Кузда Путин ўз тактикасини давом эттирди ва Ғарб ҳақиқатан ҳам Россия Украинани яқинда “босиб олиши” мумкинлигига ишонди. "Россия таҳдиди" мавзуси оммавий ахборотда тобора кучайтира бошланади – лекин англо-сакслар ҳали ҳам бирор йўналишда Украина йўналишида ҳаракат қилишни хоҳламасдилар.
Ноябрь ойида Путин навбатдаги ҳаракатини қилади. У Ғарбда маълум бир кескинлик юзага келганини ва уни сақлаб қолиш кераклигини эълон қилади. Ва у Россиянинг ғарбий йўналишдаги хавфсизлигини кафолатлаш талабини илгари суради ва улар орасида асосийси Украинани НАТОга қабул қилишдан бош тортишдир. Декабрь ойи ўрталарида "Путиннинг ультиматуми" битим лойиҳалари шаклида расмийлаштирилади.
Бунга жавобан англо-сакслар ҳаммани Путин ниҳоят урушга тайёр эканлигига ишонтира бошлади. Бироқ, сиз шунчаки рус агрессиясини кутиб ўтирмайсизку, - хўш нима қилиш керак?
Путин шунчаки ваҳима қилаяпти дейиш керакми? Аммо унда бу “ёвуз Путин” образини яратишга сарфланган шунча саъй-ҳаракатларни бекор қилади-ку? Иккинчидан бунинг шунчалик ваҳима (блеф) эканлигига ҳам ишонч йўқ.
Ҳужумни кутиш керакми? Аммо кейин қандайдир тарзда Украинанинг "янги Гитлер" га таслим бўлишини тушунтириш керак бўлади - ва Украинанинг Россия томонга ўтишининг оқибатлари ўша Байден учун ички сиёсий даражада жуда оғриқли бўлади. АҚШнинг глобал жабҳадаги обрўсига таъсири ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Хўш нима қилиш керак? Бу Россияга қарши "жаҳаннам санкцияларини" олдиндар киритиш ишламайди – бунга нафақат Европа рози бўлмайди, балки ҳақиқатан ҳам англо-саксонлар назорати остида бўлган бутун жаҳон молия тизимига даҳшатли зарба бўлади.
Оқибатда ягона йўл қолади – Путин билан музокара олиб бориш. Аввало, Украина масаласида, Украинанинг НАТОга қўшилмаслигига аниқ кафолатлар бериш.
БУ кафолатлар аслида ҳам Путинга керакми? Ахир уларнинг бир сўзига ҳам ишониб бўлмайдику. Йўқ, аслида Путинга Ғарб ичидаги келишмовчилик ва атлантикачилар аллақачон айтган нарса керак: биз Украина учун Россия билан курашмаймиз. Бу ерда Россия (ўз халқи деб ҳисоблайдиган) Украинага ҳеч қачон ҳужум қилмаслиги муҳим эмас - Ғарбнинг чекиниши муҳим.
Бу аллақачон аниқ эди, лекин буни омма олдидан яққон тасдиқлаш - жуда муҳим эди. Бу Россиянинг Украинани қайтариш стратегиясининг муҳим босқичдир. Тинчлик йўли билан, лекин Ғарбнинг барча афсона ва қўрқувларини ишга солган ҳолда.
Янгиликлар лентаси
0