Жамият

Қатор вилоятларда 11-12 февраль кунлари чанг тўзон кузатилади

© AFP 2022Пыльная буря, иллюстративное фото
Пыльная буря, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Баъзи жойларда шамол 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудига 11-12 февраль кунлари Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра шимолий Кавказ ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет матбуот хизмати хабар қилди.
Синоптиклар маълумотларига кўра, шу кунларда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.
11 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 12 февралда эса республиканинг қолган ҳудудларида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида кучли бўлиши мумкин. Ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланиши эҳтимоли ҳам бор.
Янгиликлар лентаси
0