Россия-Беларусь қўшма машғулотлари бошланди – видео

© Sputnik / Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишПодготовка к совместным учениям "Союзная решимость-2022"
Подготовка к совместным учениям Союзная решимость-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2022
Oбуна бўлиш
Беларусда “Иттифоқ қатъийлиги – 2022” (Союзная решимость – 2022) қўшма ҳарбий машғулотлар бошланди.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Россия ва Беларусь “Иттифоқ қатъийлиги – 2022” (Союзная решимость – 2022) қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Машғулотлар мудофаа операцияси давомида ташқи тажовузнинг олдини олиш ва уни қайтариш, терроризмга қарши кураш ва Иттифоқ давлати манфаатларини ҳимоя қилишга оид вазифаларни бажариш учун ўтказилмоқда.
“Иттифоқ қатъийлиги – 2022” чоғида қуролланган жангарилар гуруҳининг киришининг олдини олиш, қурол-яроқ ва ўқ-дори етказиб бериш йўлларини ёпиш мақсадида давлат чегараси муҳофазасини кучайтирилади. Шунингдек, икки мамлакат ҳарбийлари шартли душманнинг ноқонуний қуролли гуруҳлари ва қўпорувчи разведка гуруҳини аниқлаб йўқ қилишади.
Машқлар Беларуснинг бир нечта полигонларида бўлиб ўтади ва 20 февралгача давом этади.
Янгиликлар лентаси
0