Россия ва АҚШнинг “қатъиятлари” нимаси билан фарқ қилади

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишРоссия и Белоруссия начала совместные учения "Союзная решимость - 2022"
Россия и Белоруссия начала совместные учения Союзная решимость - 2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2022
Oбуна бўлиш
“Иттифоқ қатъияти – 2022”– Москва ва Минскнинг Вашингтоннинг тажовузкор ва беўйлов ташқи сиёсатига тўғридан-тўғри жавобидир.
Иттифоқчи давлат ҳудудида бўлиб ўтаётган Россия ва Беларусь қўшинларининг қўшма ўқув-машқлари ташқи таҳдидга қарши қаратилган. Унинг Америка ҳарбийлари томонидан Украина ёки Беларусь ҳудудини мақсад қилган ҳолда Шарқий Европа давлатлари ҳудудида ўтказилаётган “Антлантик қатъияти"дан фарқи айнан шундадир.
“Иттифоқ қатъияти – 2022” Беларусь-Россия ҳарбий ўқув машқларининг фаол босқичи 10 – 20 февраль кунлари бўлиб ўтади ва Беларусь ҳудудида тўртта аэродром, бешта ҳарбий полигони ўз ичига олади. Машғулотлар мудофаа характерига эга бўлиб, давлат чегарасини қўриқлашни кучайтириш, рақибнинг диверсион-разведка гуруҳларини тўхтатиб қолиш ва йўқ қилиш, ҳудудда можародан сўнг тинчлик ўрнатиш каби машқлардан иборат бўлади.
Икки давлат ҳарбийларининг имкониятлари машғулотлар олдидан қўйилган вазифаларни ишонч билан бажариш имконини беради. Ушбу машқларда турли даражада Беларусь Республикасининг барча қўшинлари иштиок этмоқда. Бу – 45 минг аскар, 600 та танк, 1500та БМП ва БТР, 900та артиллерия ва ракета установкаларидир.
Россия президенти Владимир Путин 7 феврал куни Франция президенти Эммануэль Макронга ўқув машғулотларидан сўнг Беларусьдан 30 минг Россия аскарларини олиб чиқиб кетишни ваъда берди. Машғулотларнинг турли босқичида жами 70 минг киши ва Россия қуроллари ва ҳарбий техникаси иштирок этмоқда.
Россия Шарқий ҳарбий округи мутахассисларидан ташқари Беларусга С-400 “Триумф” зенит ракета мажмуалари, "Панцирь-С" қўшинлар ҳаво мудофаа мажмуалари (яқин масофа учун), "Искандер" оператив-тактик ракета мажмуалари, Су-35 ва Су-25СМ ҳужумчи самолётлари. Беларусь ҳудудини Россия Ҳаво-космик кучларининг узоқ масофали бомбардимончи-ракета ташувчилари Ту-22М3 назорат қилиб турибди.
Беларусь ҳудудида шунингдек, узоқ масофали радиоэлектро кураш воситалари "Красуха-4" ҳам жойлаштирилган. Улар 300 кммасофада НАТО спутникларини ва узоқ масофадан туриб разведка олиб борадиган самолётлари, F-16 ва F-35 самолётлариа ва учувчисиз аппараратларининг сигналларини босиши ва душман спутникларини “кўр” қилиб қўйиши мумкин. Бундай тизимнинг дунёда муқобили йўқ. 2015 йилда Сурияда реал жанг вазиятида “Красуха” американинг ”Томогавк” ракеталарининг аксариятини нишондан бошқа томонга йўналтиришга муваффақ бўлган эди.
“Иттифоқ қатъияти” Россия ва Беларусь ўқув-машқларининг оператив-стратегик ғояси, технологик даражаси, жанговар потенциали ва жуғрофий масштаби АҚШнинг Европада ўтказаётагн “Атлантик қатъиятидан” сезиларли даражада устун.

"Барбаросса" режасига ўхшаш

АҚШнинг “Аталантик қатъияти”нинг расмий мақсади – европалик ҳамкорлар тинчлиги учун Россияни “тийиб” туриш. Шу ўринда айтиш жоизки айнан Вашингтон 2014 йилда ўзини тутиб тура олмасдан Киевда навбатдаги қуролли давлат тўнтарилишини амалга оширган эди. Шундан сўнг Украинада фуқаро уруши бошланди, Қрим Россия таркибига қайтди. Пентагоннинг барча “қатъияти”ни биз ҳар куни Донбассдан анча узоқ бўлган Болтиқбўйи мамлакатлари, Польша, Руминия ва бошқа жойларда кузатиш мумкин.
Баҳорда Atlantic Resolve 2022 тўққизинчи миссияси бўлиб ўтади. Унда АҚШ Армиясининг 4-пиёда дивизияси, 3-бронетанк бригадаси Европага олиб келинади. Янги контингент 1800 ҳарбийлар, 50та вертолёт, 1800та техника бирлиги - барчаси денгиз орқали Франциянинг Дюнкерк ва Грециянинг Александруполис портларига етиб келади. Асосий кучлар Германияда жойлаштирилади. Энг олдинги сафлар Латвия, Польша ва Руминияда. Ротация апрель ойида якунланади.
Кўп томонлама Atlantic Resolve ўқув машқлари аслида иттифоқчи ва ҳамкор қўшинларнинг оператив вазиятда бирга ҳаракат қилиш хусусиятини ошириш керак, лекин ҳозирча фақат АҚШ бронетехникаси ва авиациясининг ҳаракати кузатилмоқда. "Атланти қатъийят” умуман олганда Гитлернинг "Барбаросса" режасини эслатади: Шимолий Америкадан олиб келинган бронетехника Ғарбий Европа портларида тушириб олинади ва Шарқ томон ҳаракат қилади. Лекин қўшинлари сони ва сифати Вашингтоннинг ваҳимали декларацияларига мувофиқ келмайди. Аксинса – сичқон уясидаги ғимир-ғимирни эслатади.
Бироз олдин Европага АҚШ армияси 1-пиёда дивизиясининг 1-броннетанк бригадаси (Доимий жойлашган жойи – Канзас штати) олиб келинган эди. Унинг таркибида 3800та аскар, 80та танк, 130та Bradley жанговар машиналари, 15 Paladin гаубицалари, 1500 автомобилларва 85 та вертолет бор. Улар асосан Польша да жойлашган. Шунингдек қисман Болгария, Венгрия, Германия, Грузия, Румыния, Словакия ва Болтиқбўйи давлатларида ҳам.
Айтиш жоизки, Европа ҳарбий ҳаракатлар театрида АҚШ армияси жуда ишончсиз кўринади. Америка ҳарбий бригадаси атиги 20 кмкенгликдаги фронда қарши туриши мумкин. НАТОнинг эҳтимолий шарқий фронтининг узунлиги эса 1500 кмгача бўлиши мумкин. (шимолдан жанубгача)
АҚШнинг тўлақонли танк дивизияси ҳам жами 350та танкка ва 670та бронетранспортёрга эга. Жанговар можаро содир бўлганда бир неча минг АҚШ ҳарбийлари 80та танк ва 100та пиёдалар зирҳли машинаси ҳеч нарса қила олмайди қисқа вақт ичида қуршовга олиниши мумкин. Уларнинг Америкадан ёрдамга келаётган самолёт ва кемалари аниқ нишонга отувчи қуроллар ёрдамида йўл йўлакай чўқтириб юборилиши мумкин. Натижада “ҳамкорлар”нинг Дюнкерк-1940 ёки Қобул-2021 услубидаги драматик ва тезкор эвакуациясини яна бир бор кузатишга тўғри келади.
Пентагон ўзининг гуллаб-яшнаган даврида ҳам 100 минглик аскар ва 49 давтлатдан келган 20 минг иттифоқчилар ёрдамида ҳам Афғонистонда толибларни енга олмади.
АҚШ Қуролли кучлари – 1 млн.дан сал кўпроқ бўлган қўшин бўлиб, бугунги кунда улар юқа қатлам билан бутун Ер шарида тарқатилган. Ҳам сифат ҳам сон бўйича улар бир неча босқичли ҳаво мудофаа тизими, замонавий ҳужумчи авиацияси ва гипертовушли ракеталари ва ядровий жанговар каллаклари бор бўлган, юқори технологияли рақибга қарши жанг олиб боришга қодир эмас.
Россия билан қарама-қаршиликда, АҚШ ва НАТО ҳаво кучлари ердаги қўшинларнинг ҳимоясини таъминлай олмайди. Қуруқлиик кучлари эса 80% авиация ёрдамига муҳтож. "Искандер”лар ва "Триумф"лар альянснинг уруш чизиғидан юзлаб километр ичкарида бўлган аэродромларини йўқ қилиб ташлайди. Европада потенциал жанговар устуворликка эга бўлмасдан туриб, америкалик ҳарбий қўмондонлар “совуқ уруш” йиллари шаблонлари билан ўйлашда давом этмоқда ва ўзларининг “атлантик қатъияти” билан Беларусь ҳудудидаги Росссия қўшинларини қарши турмоқчи. “Ҳамкорлар” глобал хавфсизликни менсимаган ҳолда, ўзларини ўзлари йўқ қилиб ташламоқчи бўлаётгандек туюлади.
Иккинчи томондан эса, Москва ва Минск ушбу жараённи тезлаштириш ва маҳаллийлаштириш имконига эга. Яъни оператив равишда қўшин сони бўйича 10 баравар устунлик яратиб, рақибни бир неча соат ичидан янчиб ташлаш имконига эга.
Шу сабабли ҳам Atlantic Resolve шунча қўшинларнинг жанговар тайёрлигининг шунчаки намойишидир. “Иттифоқ қатъияти – 2022” Россия-Беларусь ўқувларини эса – коллектив Ғарбнинг технологик ва геосиёсий жиҳатдан “ерга уриш” ёки тинчликка мажбурлаш усулларидан бири дейиш мумкин.
*Талибан* ҳаракати вакиллари, террорчилик ҳаракатлари учун БМТ санкциялари остига тушган.
Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленконинг телеграм каналига обуна бўлинг
Янгиликлар лентаси
0