Тошкентда Алишер Усмоновнинг хайрия жамғармаси кўмагида яна бир лойиҳага қўл урилди – фото

© Фото: Фонд развития культуры и искусства УзбекистанаСоздаются арт-резиденции на территории Старого города Ташкента
Создаются арт-резиденции на территории Старого города Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентнинг эски шаҳар ҳудудида арт-резиденциялар пайдо бўлади. Биринчи объект "Маткаримбой" мадрасаси, иккинчи Ҳастимом маҳалласидаги эски болалар боғчаси.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Тошкентнинг эски шаҳар ҳудудида арт-резиденциялар яратиш ташаббусини илгари сурмоқда. Лойиҳа Алишер Усмоновнинг "Санъат, илм ва спорт" хайрия жамғармаси кўмагида амалга оширилади.
Ижодий масканни ташкил этиш бўйича пойтахтнинг Олмазор туманида жойлашган иккита объект танлаб олинган.
Биринчи объект Намуна маҳалласида жойлашган ва анъанавий меъморий кўриниши сақлаб қолинган "Маткаримбой" мадрасаси. Иккинчи объект эса эски болалар боғчаси – Ҳастимом маҳалласида жойлашган.
Таъкидланишича, Тошкентдаги арт-резиденциялар Замонавий санъат марказининг таълим йўналиши учун платформа ҳамда маҳаллий ва халқаро ижод вакиллари ўртасида ҳамкорлик учун хизмат қилади.
Лойиҳа дизайн концепцияси Марокашдаги "Studio KO" меъморчилик бюроси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади.
Янгиликлар лентаси
0