Колумнистлар

АҚШ Донбассга қачон ўт қўяди?

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишВоенные учения солдат ВСУ во Львовской области
Военные учения солдат ВСУ во Львовской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Март ойининг бошида Донбасс ҳудудида Украина жангариларининг кенг кўламли провокацияси содир бўлиши эҳтимоли катта. Улар узоқ вақтдан бери ҳамма нарсага тайёр.
Оқ уй Россиянинг Украинага “бостириб кириши” санасини кечиктиришда давом этмоқда. Октябрь ва декабрда улар йўлларнинг бироз музлашини кутаётган бўлса, энди улар йўлларнинг муздан эришини кутмоқда. Йўллар музлаб, эриб ҳам кетди, қор ёғди ва тўхтади, лекин рус танклари ҳужумга ўтмади.
Аммо келинг, вазиятга бошқа томондан қарайлик. Америкаликлар украиналикларнинг прокси-қўшинларини қачон Донбассга жщнатишади? Нега улар шу пайтгача буни қилмаган, уларга нима тўсқинлик қилмоқда? Хуллас, Америка қачон провокация уюштириб, ҳақиқий рус ерларига бостириб кириши мумкин?
Тахминан сентябрь ойидан бошлаб, Россиянинг Украинага "бостириб кириши" ҳақидаги шов-шувига параллель равишда, АҚШда Федерал Резервнинг асосий ставкасини ошириш зарурати ҳақида қизғин баҳс-мунозаралар давом этиб келмоқда. Ушбу ставка ҳақидаги энг кичик маълумот ҳам жаҳон индексларини туширишга қодир, шунинг учун мунозаралар қизғин, аммо жим, гилам остида олиб борилмоқда. Жаҳон ҳамжамияти уларни эшитмайди, шу сабаб уларнинг қулоқларига доимий равишда Украина ва Россия тўғрисидаги лағмонлар осиб келишмоқда.
Бир томондан, Фед. Резерв ставкасини ошириш вақти келгани ёзда аллақачон маълум бўлганди. АҚШ иқтисоди пандемия даврида чоп этилган триллионлаб ҳеч нарса билан таъминланмаган долларлардан бўғилиб қолмоқда, инфляция даражаси 40 йилллик рекордга етмоқда. "Барча соҳаларда мисли кўрилмаган даражада катта чайқовчилик пуфаги пайдо бўлган" деб изоҳ берганди АҚШнинг фонд бозоридаги вазиятга 2007 йилдаги молиявий инқирозни башорат қилган инвестор Майкл Бьюрри.
Айнан шундай вазиятда Фед. Резерв одатда “чангютгич”ни қўшади ва иқтисоддаги “ортиқча” пуларни ва пуфакларни сўриб олади, хуллас АҚШ иқтисодиётини мувозанатга келтиради.
Бошқа томондан, бундай экстремал шароитда ҳеч ким асосий ставкани оширмаган эди. Доу-Жонс индекси кескин қулашидан (1987 йилдаги каби) ҳали икки йил ҳам ўтмади ўтмади. Америка бозорлари ҳатто Фед. Резерв ставкасини ошириш ваъдаларига ҳам асабий реакция намойиш қилмоқда.Марк Цукербургнинг Мета компанияси (собиқ Файсбук) акциялари бир ҳафта олдин 25 % тушиб кетиб ҳалигача тикланмаган. Бошқа "юқори технологияли" компаниялар акциялари учун ҳам вазият жуда ноаниқ.
Умуман олганда, ставкани оширишнинг асосий хавфи шундаки, акциялар кескин қулайди ва "энг катта спекулятив пуфаклар" тартибсиз ёрила бошлайди. Афсонавий Goldman Sachs банки раҳбарияти айтишига кўра, Фед.Резерв бу йил асосий ставкани беш маротаба оширишга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз: 2005-2006 йилларда Фед. Резерв раҳбари Бен Бернанке инфляцияга қарши курашиш учун ставкаларни кетма-кет ўн этти марта оширди. Натижада ипотека тўловлари ҳам кўпайди. Маълум бир кун, америкаликлар уларни тўлашга қурби етмай қолди ва ипотека пуфаги ёрилиб кетди ва 2007-2008 йиллардаги ипотека инқирози бошланди. Уни бугун АҚШда Буюк Депрессия билан очиқчасига қиёслашмоқда. Америкаликлар банкрот бўлишди, ичишди ва ўзларини ўлдиришди. Аммо Goldman Sachs ўшанда Фед. Резервдан жуда кўп пул олди. Шу ерда ўз ўзидан савол пайдо бўлади: "Фед қаердан бошланади ва Goldman Sachs қаерда тугайди?"
Шу муносабат билан "иккинчи қийин" саволҳам туғилади: "Америкаликлар бугун биржа турбулентлигига қандай муносабатда бўлишади?" 2020 йилнинг баҳорида улар оммавий равишда акцияларни сотиб олишган эди, энди бўлса улар бир зумда қадрсизланиб қолиши хавфи пайдо бўлди. Пенсия жамғармаси ҳам бунга дош бера олмайди. Кўчмас мулк бозорида ҳам гигант пуфак пайдо бўлган. Мамлакатда фақат доимий қайта молиялаш орқали яшаб турган "зомби фирмалар" сони кескин ошган. Агар улар навбатдаги кредитни ололмасалар, мамлакат бўйлаб банкротликлар бошланади. Хўш бўларнинг барчаси нима билан тугаши мумкин? Аҳоли банклар томонидан яна бир бор туналишига рози бўладими? ёки Капитолийга жиддий ҳужумлар бошланадими?
Кўриниб турибдики, Америка элитасида бугун ушбу саволларга жавоб йўқ. Шу сабабли ҳам бир неча ойдан бери асосий савка билан боғлиқ масала ҳал бўлмай келмоқда. Унинг ўсиши ҳақидаги эълонлар сентябрь ойида бошланган. Кейин бу ғоя доимий равишда ортга суриб келинмоқда. Майкл Бьюррининг ўзи бўлса - деярли бутун акциялар портфелини сотиб юборишга улгурди. Инвесторлар учун эслатма - биринчи навбатда, у Tesla, Alphabet (Google) ва Facebook акцияларидан халос бўлди. Бьюрри портфелининг тахминан икки фоизи сақланиб қолган, бугунги кунда улар мудофаа саноати ва дори-дармонлар ишлаб чиқаришга сармоя киритилади. Яъни, у қайси соҳаларда истиқбол кўраётгани аниқ: уруш ва тиббиёт.
Хўш, буларнинг барчасининг Донбассга қандай алоқаси бор? Худди аввалги фонд бозорининг қулаши коронавирус пандемияси билан боғлиқ бўлгани каби. 2020 йил 9 март, қора душанба куни америкалик олигархлар бозорларни қулашди. Шимолий Америка ва Европа қимматли қоғозлари тез тушиб кетди. Корхоналар банкрот бўлди, одамлар банкрот бўлди, оммавий ишсизлик бошланди. Бу бир неча банкирларнинг келишилган ўйинлари натижаси эди – худди 2007-2008 йиллар молиявий инқирозлари пайтида бўлгани каби. Бироқ, қулашдан даромад олганлар орасида - банклар ва ИТ-корпорациялар эгалари ҳам бор. Улар ҳаммасига коронавирус пандемияси айбдор деб эълон қилишди.
Муаммо шундаки, ўша пайтда пандемия ҳали ўзини кўрсатмаган эди. Тўғри одамлар касалликка чалинаётган ва жиддий касал бўлаётган эди, аммо ҳеч қандай локдаун йўқ эди, фақат Хитой чегараларни ёпганди. Ўн иккинчи мартда “қора пайшанба” содир бўлди ва олдин қўламаган кўрсатгичлар ҳам қулади. Эртаси куни Амазон эгаси ва қулашнинг асосий фойда кўрувчиларидан бири Жефф Безос ўзининг The Washington Post газетаси орқали Трампга мурожаат қилди: “Жаноб президент, бизни уйга қаманг!”
Ахир АҚШ аҳолисига тўғридан-тўғри айтиб бўлмайдику: ҳурматли аҳоли, биз сизнинг чўнтагингиздан озроқ пул ўмардик, энди сизда ҳеч қачон пенсия ёки шахсий уй бўлмайди, болаларингизни университетларда ўқита олмайсиз. Лекин бу муҳим эмас, уйда жимгина қулфланган ҳолда ўтиринг ва касал бўлманг. Аср фирибгарлигини коронавирус билан боғлашди. Миллионлаб одамларнинг касалликлари ва азобларидан тушилган короновирус “пардаси” ортида кимдир ўз чўнтагига триллионлаб доллар солиб олди.
Ўн олтинчи мартда Фед. Резервнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Эҳтимол, айнан шу куни асосий ставка оширилади. Ва агар бу бозорларнинг қулашига олиб келадиган бўлса, ўша Безос ва Гейтс Goldman Sachs ва J.P.Morgan Chase жаноблари билан тандемда бутун дунёга инқироз Россиянинг Украинага "бостириб кириши" туфайли содир бўлганлигини тушунтиради.
Айтишим керакки, бу йўналишда медиа-артиллерияга тайёргарлик кўрилмоқда. CNN яқинда "Россия босқинчилиги бозорларни даҳшатга солади". "Россиянинг Украинага бостириб кириши молиявий бозорлар учун зарба бўлади", деб мавзуни ишлаб чиқади CNBC.
Ана шу фонда, март ойи бошида Донбасс ҳудудида Украина жангариларининг кенг кўламли провокацияси содир бўлиши эҳтимоли катта. Улар узоқ вақтдан бери ҳамма нарсага тайёр. Кимёвий қуроллар эса саноат миқёсида келтирилди. Алоқа чизиғидаги қўшинлар эса сони бўйича босиб олинди. “Жавелинлар” ҳам тайёр.
Шу вақтда америкалик ва британиялик “ҳамкорлар” ҳаракатини диққат билан кузатиб боришимиз керак. Улар учун Донбассда қонли провокация уюштириш, кейин эса Россиянинг одамларни қутқариш бўйича ҳар қандай уринишини “босқинчилик” дея эълон қилиб, бир вақтнинг ўзида бозорнинг қулашида ҳам мўмайгина пул ишлаб олишга ҳаракат қилишади. Фақат бизнес, шахсий нарса йўқ.
Энг ачинарлиси шундаки, ўтган вақт мобайнида қўшни республика ҳудудида ҳақиқатан ҳам “москаллар” билан урушиш яхши ва тўғри деб ўйлайдиган авлод ўсган. Бугун улар ёғоч Калашниковлар билан русларни отиш учун машқ қилишмоқда. Шу билан бирга, буйруқлар фақат рус тилида қабул берилади - буни CNN респортажида кўришингиз мумкин. Даҳшат, абсурд, Кафка ҳам бекор.
Бу одамлар аниқ нарсани тушунишдан бош тортишади: Вашингтонга сотилишга уриниб, эвазига ҳеч нарса олишмадин. Пул йўқ эди ва ҳали ҳам йўқ - уларнинг ўрнига “Жавелин”лар олиб келинди. Америкалик кураторлар назорати остида ижтимоий соҳа ва тиббиёт барбод бўлди. Четдан келаётган барча маблағлар бошқарувчи қаллобларнинг чўнтагига ёпишиб қолмоқда. Арсений Яценюк ўзининг биринчи миллиардини нишонлаш учун қандай зиёфат уюштирганини эслайсизми? Ҳа, бола муваффақиятга эришди. Кейинэса, одатдагидек, у қочиб кетди: АҚШгами ёки Вануату оролига. Қизиқ, Зеленскийда Вануату паспорти бормикан?
Олдин украиналиклар ўзларининг мустамлакачи “раҳбариятига” ўзлари ишлаб топган ҳамма нарсани беришар эди. Ҳозир уларда ҳеч нарса йўқ, демак навбат “жонини беришга”. Америкалик банкирлар ўз “афёрасини” амалга ошириш учун уларни “массовкага” ёллаган. Аммо бу жаҳаннам спектаклида албатта ҳақиқий қон тўкилади.
Буларнинг барчасини англаб етиш улар учун ачинарли албатта. Лекин бундан кўра,ўзларининг шумерлардан келиб чиққанига ва "Россиянинг тажовузкорлиги" га ишониш осонроқ. Ўшанда ўтган йилларда ҳеч бўлмаганда қандайдир маъно пайдо бўлади. Ростини айтсам, бу одамларга ачинаман.
Лекин кимга бир сонияҳам ачинмайман - уларни бошқарадиган фирибгарга. Кичик ўғрилар, уларнинг ғарбий хўжайинлари ҳеч қачон ҳақиқатан ҳам жиддий одамлар ўз бизнесларини қиладиган жойга яқинлаштирмайдилар. Арзон тўлов ва Маямидаги квартира учун мамлакатни ҳам, халқни ҳам сотишга тайёр бўлган гўёки-сиёсатчилар.
Қаранг, Владимир Зеленский ўзининг бўлажак бонусларини ишлаб чиқаётганда ва Россия билан урушга тайёргарлик кўраётганда, гривна инфляцияси чўққига чиқди ва Украина иқтисодиёти яна бир антирекордга эришмоқда. Оддий қилиб айтганда, Украина фуқаролари сўнгги тийинларини ҳам йўқотмоқда, уларнинг президенти эса бундан пул ишлаб топмоқда. Ва кейин баъзи фуқаролар, жиддийлик билан, бу президент учун курашмоқчи. Болалар, нега сиз ақлдан озгансиз?
Янгиликлар лентаси
0