Ҳодисалар

ДХХ экстремистик оқим тарафдорини қўлга олди

© PixabayЧеловек в наручниках и клавиатура
Человек в наручниках и клавиатура - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс қўлга олиниб, унинг мобил телефони процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Фарғона вилоятида яшовчи, 1998 й.т. “Р.Ш.” ўзининг уяли телефонидаги “Телеграм” мессенжерида аккаунт яратиб, у орқали диний мавзуга ихтисослашган каналларга аъзо бўлади.
Сўнгра бу каналларда жойлаштирилган халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар ва бошқаларнинг “жиҳод”га чорловчи маърузаларини ҳамда “Туркистон ислом ҳаракати”* террористик ташкилотига тегишли аудио-видеоматериалларни юклаб олади. Шунингдек, уларни Қўқон шаҳрида яшовчи танишларига ҳам тарқатади.
ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс қўлга олиниб, унинг мобил телефони процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра, “Р.Ш.”нинг телефон аппарати хотирасида сақланган материаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланади.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида унинг маслакдошларини аниқлаш бўйича ҳам тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0