Нанотехнология ва дронлар: Ўзбекистон ва Россия қандай стартапларни ривожлантирмоқда?

© AFP 2023 / Behrouz MehriРобот во время работы в ресторане Dawn Cafe в Токио
Робот во время работы в ресторане  Dawn Cafe в Токио  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2022
Oбуна бўлиш
Янги иш ўринлари, шунингдек, ўсимталарга тўғри ва аниқ ташхис қўйиш, фавқулодда вазиятлар жойидан маълумот тўплашда ёрдам берадиган инновациялар: Ўзбекистон ва Россия олимларининг лойиҳалари ҳақида – батафсил материалимизда ўқинг.
Инновацион ривожланиш вазирлиги Фан ва инновациялар бўйича 2017-2021 йиллар фаолияти якунлари бўйича Миллий ҳисоботни тақдим этди. Ҳужжат бандларидан бири стартап соҳасида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликдир.

Минглаб иш ўринлари

"Стартап" атамаси жаҳон иқтисодиётида 1976 йилда пайдо бўлган. Бу маълум бир ғояга асосланган ва ривожлантириш учун маблағ талаб қиладиган тижорат лойиҳасини англатади. Бугунги кунга қадар Инновацион ривожланиш вазирлиги 139 та стартап лойиҳаларини молиялаштирган. Булар соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, транспорт энергетикаси, қурилиш, озиқ-овқат соҳасидаги лойиҳалардир.
Вазирликнинг таъкидлашича, стартапларга ёшлар алоҳида қизиқиш билдирмоқда. Маълумотларга кўра, 50% бизнес ғоялар ёш тадбиркорлар томонидан таклиф қилинган.
"Барча стартапларнинг умумий қиймати 91,1 миллиард сўмни ташкил этди. Натижада 1100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди", - дейди Инновацион ривожланиш вазирлиги Стартап экотизимини шакллантириш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Азизбек Илҳомов Sputnik мухбирига.
© Фото из архива Азизбека ИлхамоваАзизбек Илхамов
Азизбек Илхамов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2022
Азизбек Илхамов

Соғлиқни сақлаштизимини ривожлантириб

139 та стартаплар орасида ўзбекистонлик ёш олимларнинг россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда ишлаб чиқаётган бир қанча лойиҳалари ҳам бор. Масалан, Инновацион ривожланиш вазирлиги Россия инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан ҳамкорлик қилади. Ҳамкорлар биргаликда иккита халқаро танлов ўтказган. Натижада тўртта стартапга умумий қиймати қарийб 4 миллиард сўм ажратилган.
Стартапларнинг иккитаси соғлиқни сақлаш, учинчиси ахборот технологиялари, тўртинчиси эса кимё технологиялари соҳаларига оид.
Соғлиқни сақлаш билан боғлиқ бизнес ғоялар ҳақида гапирадиган бўлсак, битта лойиҳа Россиянинг “Гамматех” компанияси билан биргаликда амалга оширилмоқда. Ушбу компания радиофармацевтик ускуналарни етказиб бериш ва техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Ускуналар шифокорларга ҳар хил ўсимталар хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот олишга ёрдам беради.
Ўзбекистон стартапи Германия-68 (Gе-68) кимёвий элементини ишлаб чиқариш билан боғлиқ. Ушбу элементга бутун дунёда ҳозир ишлаб чиқарилаётганига қараганда икки баравар талаб юқори. Гап шундаки, бу моддадан позитрон эмиссия томографияси (ПЭТ) ёрдамида онкологик касалликларга ташхис қўйишда қўлланилади.
“Ҳозирда лойиҳа муаллифлари Германия-68 ишлаб чиқариш технологиясини жорий этиш устида ишламоқда. 2023-йилга бориб лойиҳа ўзини-ўзи таъминлайдиган бўлади”, — дейилади вазирлик хабарида.

Дронлар ёрдам беради

Яна бир қизиқарли стартап - бу мобиль мониторинг комплекси бўлиб, дронлар ва ГИС технологияларидан фойдаланган ҳолда мониторинг, вазиятни таҳлил қилиш ва бориш қийин бўлган объектларни огоҳлантириш учун мўлжалланган технологияни англатади.
Географик ахборот тизими (ГИС) фазовий маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, моделлаштириш ва таҳлил қилиш билан шуғулланади. Ўзбекистонлик дастурчилар мазкур лойиҳани 1990 йилдан буён ушбу йўналишда ишлаб келаётган Россиянинг “ИНКОМ” компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқмоқда.
“Мазкур технология фавқулодда вазият содир бўлган жойлардан тезкор маълумотларни тақдим эта оладиган махсус дрон томонидан қўлланилади. Бундан ташқари, у чегара зонасини назорат қила олади”, дейилади лойиҳа маълумотномасида.
МДҲ мамлакатлари миқёсида стартаплар инновационлиги нимада? Дрон барча хавфсизлик хизматларига, жумладан, ўт ўчирувчиларива чегара қўшинларигаҳам максимал тезкорликда маълумот беради, Россияда эса ҳамон бундай дронлар фақат ўт ўчирувчилар томонидан қўлланилади, дейди Азизбек Илҳомов.
© Фото из архива Азизбека ИлхамоваАзизбек Илхамов
Азизбек Илхамов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2022
Азизбек Илхамов

Яшнобод технопарки ва Сколково

2020 йилда Ўзбекистоннинг 25 та стартап компаниялари Москвада “Сколково” инновацион маркази томонидан ўтказилаётган “Софтлендинг” дастурида иштирок этди. Ўзбекистон тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, IТ-технологиялар, энергетик самарадорлик ва саноат технологиялари соҳасидаги лойиҳаларини тақдим этди.
“Софтлендинг”нинг мақсади кичик ва ўрта компанияларга Россия бозорида муваффақиятга эришишга ёрдам бериш. Яшнобод технопарки жамоаси томонидан ташкил этилган нанотехнологиялар йўналишидаги стартап дастур ғолиби деб топилди.
Лойиҳага ёш муҳандис Султон Обидов раҳбарлик қилади. Дарвоқе, бу йил Султон Обидов “Йил талабаси” ҳам бўлди. Султон И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг “Электроника ва автоматлаштириш” йўналишида таҳсил олади.
© Фото из архива Султана АбидоваСултан Абидов
Султан Абидов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2022
Султан Абидов
“Сколково истиқболларва имкониятларни очади. Хусусан, у ерда кўрсатилган имтиёзлар, – дейди Султон Обидов. - Агар лойиҳа резидентга айланса (Сколково резиденти инновацион фаолият билан шуғулланадиган компания бўлиб, шу сабабли солиқ имтиёзларини олади - Sputnik), бошланғич босқичда тижорат харажатлари учун 5 миллион рублгача маблағ ажратилади. Шунингдек у ерда сизнинг иш ўрнингиз пайдо бўлиши мумкин. Чунки у ерда бутун шаҳар ўзига хос инфратузилмага эга. У ерда мактаб, болалар боғчаси, яъни оилавий яшаш учун барча шароитлар бор".
Бундай лойиҳалар ўзбекистонлик дастурчилар учун катта аҳамиятга эга, – дейди Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ахборот - коммуникация технологиялари бошқармаси бошлиғи Денис Елкин.
© Фото из архива Дениса ЕлькинаДенис Елькин
Денис Елькин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2022
Денис Елькин
“Буларнинг барчаси, албатта, стартапларнинг олдинга интилиши, ривожланиши ва тижорий муваффақиятга эришишига ёрдам беради”, дейди Елкин.

Халқаро эътироф

Дарвоқе, Султон Обидов бошчилигидаги жамоа чиндан ҳам жадаллик билан ривожланмоқда – муҳандислар бир нечта қурилмаларни ҳам ишлаб чиқишган.
Улардан бири хона ҳароратида болалар ўйинчоқлари, ҳужжатлар, пуллар, поябзаллар, маҳсулотларни ёқимсиз ҳидлардан халос қилишга ёрдам беради.
"Ишлаш принципи ультрабинафша ва озонсиз каталитик нанофилтрдан фойдаланишга асосланган. Филтр кундузги ёруғда фаоллашади, бактерияларнинг 99,9% ни ушлаб туради ва йўқ қилади. Бизнинг иш столи ҳаво тозалагичимиз ва дезинфекторимиз худди шундай ишлайди. Дарвоқе, Тошкентдаги 12 та мактабда шундай қурилмамиз бор”, - дейди Султон Обидов.
Шунингдек, қаҳрамонимизнинг қўшимча қилишича, қурилмалар Жанубий Корея лабораториялари ва Ўзбекистондаги Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида синовдан ўтказилган.
Жамоага аллақачон Сколковода яшаш таклифи келган, дейди Султон Абидов. Ҳозир муҳандислар ҳужжатларни тайёрлашяпти ва аста-секин Россия ва МДҲ бозорларига чиқишни режалаштиришмоқда.
Унгача жамоа озарбайжонлик ҳамкасблари билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Бокулик ишлаб чиқувчилар ўз маҳсулотларини қўшма корхона асосида йиғишни ташкил қилади.
Ўзбекистонда стартаплар катта муваффақиятларга эришяпти ва Инновацион вазирлиги таъкидлаганидек, энди мамлакатда стартап лойиҳалар тўғрисидаги қонун зарур.
"Бир қатор меъёрий ҳужжатларда "стартап" атамаси қўлланилади, аммо унинг яхлит таърифи йўқ. Шу боис ушбу муаммони ҳал қилувчи ва стартап тушунчасини белгилаб берувчи “Стартаплар тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш зарур”, — дейилади вазирлик ҳисоботида.
“Қолаверса, ҳужжат ушбу субъектлар синфини шакллантиришга ёрдам беради”, - ишонч билан таъкидлайди Азизбек Илҳомов. Унинг фикрича, қонуннинг қабул қилиниши ҳуқуқий, ташкилий ва инвестиция соҳаларида стартап лойиҳалар учун ҳам истиқболларни кенгайтиради.
Янгиликлар лентаси
0