Ҳодисалар

Суд Истра шаҳридаги дўконга ҳужум қилган мигрантларни ҳибсга олди - видео

© Sputnik / Ramil Sitdikov / Медиабанкка ўтишПодозреваемый в суде
Подозреваемый в суде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Москва вилояти суди Истра шаҳридаги дўконга ҳужум қилган икки нафар кишини ҳибсга олди.
Суд озиқ-овқат дўконига босқинчилик содир этиб, сотувчи-кассачи аёлга ўлимга олиб келган тан жароҳатларини етказган 19 ёшли йигитга нисбатан 2022 йил 9 апрелга қадар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллади.
Бироздан кейин суд иккинчи 24 ёшли айбланувчини ҳибсга олди.
Москва вилояти прокуратураси хабарига кўра, барча қўлга олинган 4 нафар тожикистонлик ҳибсга олинди.
Эслатиб ўтамиз, сешанба куни кечаси Москва вилоятидаги Истра шаҳридаги Новопетровское қишлоғидаги “Пятёрочка” супермаркетига чет эл фуқаролари бейсбол биталар билан бостириб кириб, ходимларга ҳужум қилишди.
Сотувчи аёл олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этди, дўкон директори ва унинг турмуш ўртоғи шифохонага ётқизилди.
Гумонланувчилар - 4 нафар Тожикистон фуқароси Чесноково қишлоғида қўлга олинди.
Москва вилояти терговчилари маълум қилишича, Истра шаҳрида “Пятёрочка” кассирчи аёлни уриб ўлдирган мигрантлар яна 2та босқинчилик содир этганлигига иқрор бўлишди. Ҳужум қилганлардан бири озиқ-овқат дўконида ишлаган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича жиноят иши (талончилик ва ўлимга олиб келган баданга оғир шикаст етказиш) қўзғатилди. Қонунчиликка кўра, биринчи модда бўйича максимал жазо - 10 йил, иккинчиси - 12 йил озодликдан маҳрум этиш кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0