Марказий банкнинг янги онлайн манбаси нима учун керак?

Банкомат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2022
Oбуна бўлиш
Марказий банк молиявий хизматлар ахборот порталидан қандай фойдаланиш мумкин? Саволга жавоб Sputnik кўрсатмаларида.
ТОШКЕНТ, 12 фев - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки онлайн-банкингда қандай қилиб ўзини ишончли ҳис қилишни тушунтирувчи ресурс ишлаб чиқди.
Ҳозирги кунда дунёда барча соҳаларни рақамлаштириш жадал ривожланмоқда. Ўзбекистонда ҳам турли соҳалар замонавий технологиялар билан ҳамнафасликда ривожланмоқда. Бироқ, баъзи инсонлар онлайн ҳисса ва уни қандай расмийлантириш ва глоссарий нима эканлигини тушунмайди. Энди эса, айниқса, пандемия даврида тушунча олиш учун банкка бориб, вақтни беҳуда сарф қилишга ҳожат йўқ. Марказий банк онлайн-банкингда қандай қилиб ўзини ишончли ҳис қилишни тушунтирувчи ресурс ишлаб чиқди.
Бу молиявий хизматлар учун ахборот портали бўлиб, унда Ўзбекистоннинг барча банклари bankxizmatlari.uz бирлаштирилган – деб хабар беради Pixelcraft дастурчи компанияси сайтида.
Янги порталда валютани қаердан энг арзон курсда сотиб олиш ёки юқори нархда сотиш, энг яқин банкомат қаерда жойлашганлигини кўриш, шунингдек, Ўзбекистонда мавжуд бўлган депозитлар ва кредитлаш шакллари ҳақидаги маълумотларни ўрганиш мумкин.
Портал бош саҳифасида банклар ва хизматлар тўғрисидаги кўрсатмалар мавжуд. Ресурснинг асосий хусусияти эса турли банкларда молиявий хизматларни таққослаш ва танлашдан иборат.
"Таққослаш" бўлимида турли банклар кредитлари, депозитлари, банк карталари рентабеллигини таққослаш мумкин. Ва ёқтирган хизматни "Танланганлар"га қўшиб қўйиш мумкин. Ўтиш блокида қўшимча ҳисоб-китоблар учун калкулятор ҳам мавжуд.
Шунингдек, фойдаланувчи учун “Кўрганларингиз” бўлимида молиявий хизматлар тарихи билан танишиши мумкин.
Порталда турли банкларнинг мобил иловалари реестри ҳаммавжуд. Иловани порталдаги ҳаволадан юклаб олиш ва масалан, валютани онлайн конвертация қилиш мумкин.
Портал молиявий саводхонлик веб-сайти билан ҳам бирлаштирилган бўлиб, унда соҳага оид фойдали мақолалар ва тез-тез учраб турадиган саволларга жавоблар келтирилган.
Порталда банклар томонидан тақдим этиладиган маълумотлар ҳар куни янгиланиб туради.
Янги ресурс уч тилда юритилади, шунингдек, осон навигация ва оддий интерфейсга эга. Веб-саҳифалар барча қурилмаларда очилади.
2020-йилда Ўзбекистон ва Россия Марказий банклариахборот хавфсизлигини кучайтиришга келишиб олган эди. Мақсад миллий тўлов тизимлари соҳасида ҳамкорлик қилиш, шунингдек, икки давлат марказий банклари ўртасида тажриба алмашиш.
Аввалроқ Ўзбекистон ва Россия Марказий банклари ўртасида банк телекоммуникация тизимларига компьютер ҳужумларининг олдини олиш, аниқлаш, уларни бартараф этиш учун шарт-шароитлар яратиш ва ахборот хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган икки мамлакат молия институтларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этишни назарда тутувчи меморандум имзоланган эди..
Янгиликлар лентаси
0