Россия

Москвада Ўзбекистон элчихонасига "бомба қўйилгани" ҳақида хабар қилишди

© Sputnik / Russian Federal Security Service / Фотобанкка ўтишНашивка на форме сотрудника ФСБ РФ
Нашивка на форме сотрудника ФСБ РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Москва полицияси Ўзбекистон, Тожикистон ва АҚШ элчихоналарига “бомба” қўйилгани ҳақидаги хабарларни текширди.
ТОШКЕНТ, 12 фев - Sputnik. Россия Федерал Хавфсизлик хизматининг электрон почтасига 11 феврал куни икки нафар фуқаро томонидан Москвадаги учта элчихонага бомба қўйилгани ҳақидаги хабар келиб тушган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“Жума куни Россия ФХХ электрон почтасига бир эркак ва унинг 44 ёшли шериги томонидан Тожикистон бош консулхонаси, Ўзбекистон элчихонаси ва консулхонаси ҳамда АҚШ элчихоналарига бомба қўйилгани ҳақида хабар келиб тушган”, - дейилган хабарда.
Шунингдек Россия Марказий Банки ва Қизил майдон ҳам “миналаштирилган”. Ушбу хабардан сўнг барча кўрстилган бинолар кинологлар томонидан текшириб чиқилган ва портловчи моддалар аниқланмаган.
Айни дамда полиция ушбу хабарлар юзасида текширув ўтказмоқда.
Янгиликлар лентаси
0