Иқтисод

Ўзбекистон Россияга илк бор балиқ экспорт қилди

© Sputnik / Фотобанкка ўтишРадужная форель на прилавке во время фестиваля "Рыбная неделя" в Москве.
Радужная форель на прилавке во время фестиваля Рыбная неделя в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон илк бор Россияга форель балиғи экспортини йўлга қўйди. Батафсил мақоламизда ўқинг.
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Ўтган ҳафтада Ўзбекистон корхоналаридан бири Россиянинг Новосибирск шаҳрига форель балиғининг илк партиясини экспорт қилди. Бу ҳақида Россельхознадзор матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Ўзбекистоннинг аттестациядан ўтган корхоналаридан бири Россиянинг Новосибирск шаҳрига автомобил транспорти билан 20 тонна музлатилган форел балиғи юборди”, - дейилган хабарда.
Ушбу товарни етказиб бериш, қонунда белгиланган барча талабларга риоя қилинган ҳолда, Россия божхона ҳамда ветеринар-санитар органлари назорати остида бўлиб ўтди, дейилган хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда сўнгги йилларда озиқ-овқат хавфсизлигини ҳамда балиқчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2022 йилда балиқ етиштириш ҳажмини 600 минг тоннага етказиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0