Комилжон Тўхтаев Пекин-2022 Олимпиадасида ўз иштирокини бошлади - видео

© Пресс-служба НОК УзбекистанаКомилжон Тухтаев начал своё участие в зимних Олимпийских играх Пекин-2022
Комилжон Тухтаев начал своё участие в зимних Олимпийских играх Пекин-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Стартга чиққан ўзбекистонлик тоғ чанғичи Комилжон Тўхтаев етакчига 9.84 сония имкониятни бой бермоқда. Олдинда яна имконият бор.
ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган ягона спортчи Комилжон Тўхтаев мусобақаларда ўз иштирокини бошлади.
Гигант слалом бўйича беллашувлардаги биринчи машқдан кейин 60 бўлиб стартга чиққан тоғ чанғичи Тўхтаев етакчига 9.84 сония имкониятни бой бермоқда. Ҳозирча ушбу кўрсаткич билан у 89 нафар спортчи орасида 35 натижани кўрсатиб турибди.
Иккинчи чиқиш Тошкент вақти билан соат 12:00 ларда бошланади. У соат 10:45 да бошланиши керак эди, бироқ ноқулай об-ҳаво сабаб ортга сурилган.
Янгиликлар лентаси
0